Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. “Уйма-уй”лойиҳаси сандиқчи ва тикувчиларникида бўлди

“Уйма-уй”лойиҳаси сандиқчи ва тикувчиларникида бўлди

Cана : 18-12-2017   /   Жиззах янгиликлари, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 434

ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгашининг "Уйма-уй” лойиҳаси давом этмоқда.

Хусусан, "Уйма-уй” лойиҳаси доирасида ЎзМТДП Жиззах вилоят ва Жиззах шаҳар Кенгаши ходимлари, Жиззах вилоят "Ҳунарманд” уюшмаси мутахассислари маҳалла фаоллари билан биргаликда Жиззах шаҳар "Жиззахлик” маҳалласида истиқомат қилувчи сандиқчи Отабек Полвонов, тикувчилар Дилором Шодмонова ва Дилфуза Маматқулова ҳамда "Желли Гулли” маҳалласидаги тўқувчи Марғуба Эшматова, қуроқ ва чопон тикиш билан шуғулланиб келаётган тикувчи Гулнора Тўрақуловаларнинг хонадонига ташриф буюрди.

Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад юртдошларимизни "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент фармони билан яқиндан таништириш, шу билан бирга ҳунармандларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг фаолиятини янада кенгайтиришида амалий ёрдам беришдан иборатдир.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!