Жиззахда 176 нафар профилактика инспекторига замонавий хизмат уйи ва машиналар берилди

Жиззах вилоятида ички ишлар бошқармалари тизимидаги таянч пунктлари профилактика инспекторлари тантанали қасамёд қабул қилди.

Тантанали қасамёд қабул қилиш маросимидан сўнг давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 апрелдаги "Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган профилактика инспекторларига уй-жой ва имтиёзли кредит асосида сотиб олинган янги хизмат автомашиналари топширилди.

Жиззах олимпия захиралари коллежида бўлиб ўтган маросимда 176 нафар профилактика инспекторига замонавий хизмат уйи ва имтиёзли кредит асосида сотиб олинган енгил автомашиналар калити тантанали равишда топширилди. Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган 256 нафар профилактика инспекторининг ўз ҳудудида хизмат вазифасини сидқидилдан бажариши учун барча шароит ва имкониятлар яратилди.

Профилактика инспекторлари учун яратилаётган бундай шароитлар уларнинг фаолият самарадорлигини янада оширишда муҳим омил бўлмоқда.

– Бизга кўрсатилаётган улкан эътибор ва яратилаётган шароитлар фаолиятимиз самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Ш.Рашидов туманининг "Оқтош ота” маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори, лейтенант Фаррух Муродимов. – Менга ҳам ўзим фаолият юритаётган маҳалладан уй-жой, имтиёзли кредит асосида "Матиз” автомашинаси берилди. Бу зиммамга катта масъулият юклайди, эл-юрт тинчлиги, осойишталиги йўлида янада фидойилик билан ишлашга ундайди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев, Ички ишлар вазири П.Бобожонов, Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Салиев ва бошқалар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳудудлар осойишталигини таъминлашда профилактика инспекторларининг салмоқли ўрни борлигини хўсусида сўз юритди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 27-12-2017, 17:59
0
203

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига