Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Ҳушёрлик ва огоҳлик замон талаби

Ҳушёрлик ва огоҳлик замон талаби

Cана : 04-01-2018   /   Жиззах янгиликлари, Муносабат   /   кўрилди: 284

Ҳар биримиз мустақил демократик эркин диёрда яшаб, бу гўзал ҳаётнинг бизга инъом етган неъматларидан баҳраманд бўлиб умр кечирмоқдамамиз.

Дунё гўзал, юртимиз тинч, инсонлар бир- бирлари билан аҳил, ҳотиржам яшашмоқда. Ҳаётимизнинг фаравонлиги, тинч тотув кун кечиришимиз бизларни янаям кўпроқ озодликни, эркинликни, мустақиллик ҳадясини ҳис етишга у билан фахрланишга, энг асосийси уни асраб авайлашга қадрига етишимизга туртки бўлмоқда.

Бунда кундалик турмушимизда учрайдиган ҳар бир ҳатти- ҳаракат, ҳар бир воқелик, жамоат тартиби қонун қоидаларига мос тушадиган, ахлоқий меъёрларга амал қиладиган бўлиши лозим. Кўча- кўйда бўлаётган турли воқеа- ҳодисаларни инсонлар бир бор бўлсада кузатиб ўтади. Лекин атрофдаги кескин ўзгаришларга, содир бўлаётган шубҳали ҳолатларга ҳаммамиз ҳам жиддий қарамаймиз. Аслида мана шу бефарқлигимиз турли ноҳуш ва зиёнларга одамларни ҳар хил тасирларга тушиб қолишларига сабабчи бўлмоқда. Ўйламай қилинган кичик иш ҳам кейинчалик катта кўнгилсизликларга олиб келиши мумкин. Биз буни барча соҳада, барча ёшда, барча жойда назардан четда қолдирмаслигимиз керак.

Мактаб ёшидаги бола ташқи муҳитда бизга ёт бўлган ғоялар билан қизиқиши, бунга жалб қилаётган кишиларнинг маънавий тазйиқи остида уларга кўз-кўрона эргашиши фикримизни тасдиқлайди.

Огоҳ бўлиш бизни ўраб турган дунёда содир бўлаётган ҳар- қандай воқеа ҳодисага ўзимизнинг ақл заковат ва хушёрлик билан муносабатда бўлишимиздир. Биргина беэтиборликдан қанчадан-қанча инсонлар йўлидан адашмоқда, кўплаб нохуш вазиятлар келиб чиқмоқда. Бунинг натижасида кетма-кет илатлар пайдо бўлаётир. Шулардан бири бутун дунёда тарқалган диний екстремизм бўлиб, у ўз домига миллонлаб одамларни тортмоқда.

Жаҳондаги маълум бир сиёсий мафкуравий кучлар Ўрта Осиё минтақасини ўз манфаатлари доирасига тортишга интилмоқда. Улар ўз мақсадларига еришиш учун тасир ва босим ўтказишнинг барча шакларини қўллашяпти. Минтақада тарихан шаклланган ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий алоқаларни издан чиқариш, ўзаро дўст, биродар халқлар ва миллатлар ўртасига низо солиш, кескинликларни келтириб чиқариш учун турли ғоявий, диний, мафкуравий воситалар ишга солинмоқда.

Хўжаликни қайтадан ўрнатиш ҳамда террорчилик ва диний екстремизм орқали моддий-ғоявий жиҳатдан таъминланаётган ақидапараст мафкуралар бугунги кунда минтақамиздаги тинчлик ва барқарорлик учун катта хавф бўлиб турибди. Кўп йиллардан бери давом етиб келаётган ҳарбий можаролар оқибатида умуминсоний свилизациядан узилиб қолган Афғонистон ва Сурия ҳудудлари халқаро террорчилик ва диний екстремизм, қурол- яроғ, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси ўчоғи бўлиб қолди. Бу еса террорчилик, таҳдид, таҳлика йўли билан бутун минтақага ёйилиш хавфини туғдирмоқда.

Шу юртда яшайдиган, " Шу тупроқ менинг она ватаним " дейдиган ҳар бир инсон ён атрофидаги одамлар ҳақида, қайғуради, унинг ташвишию-у хурсандчилигидан хабардор бўлади. Муаммоли вазиятларда ҳал қилишнинг тезкор йўлларини излаб топади.

Бу борада ҳаммамиз бирдек маъсулмиз. Зеро, бизни огоҳликка чақираётган муаммолар фақатгина қўшни мамлакатлар эмас балки бутун дунё миқёсида ўз аянчли тасирини кўрсатмоқда. Шундай екан жамиятимизнинг ҳар бир бўғинини, унинг барча аъзосини фаоликка еътиборли бўлишга чақиришимиз шартдир.

Юртимизнинг тинчлиги фаравон ва осуда ҳаётимиз учун ўз ҳиссамизни қушишимиз керак. Бу маъсулятни ҳаммамиз юрак- юракдан ҳис қилишимиз даркорлир.

 

Уғилой Исмоилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!