Жиззах шаҳрида тозалик йўлида бирлашайлик лойиҳаси ўтказилди

Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партияси ўзининг сайловолди дастуридаги мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда фуқароларимизни атроф-муҳитга, табиатга нисбатан муносабатини янада шакллантириш мақсадида бир қанча лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Атроф муҳит ифлосланишининг олдини олиш мақсадида ташкил этилган лойиҳалар фуқароларда юртимизнинг ҳар бир гўшасини озода сақлашга, мамлакатимиз фаровонлиги, аҳоли саломатлиги, қолаверса юрт ободлиги йўлида ёшларнининг масъулиятини оширишга хизмат қилмоқда. "Тозалик йўлида бирлашайлик лойиҳаси” ана шундай лойиҳалардан биридир.

Ушбу лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон "Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Партиянинг вилоят Кенгаши мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик оммасига ушбу лойиҳани амалга ошириш, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мактаб остонасига илк қадам қўйган ўғил-қизларга соғлом турмуш тарзи кўникмасини шакллантириш, уларни болаликдан тозалик, озодаликка ўргатиш нақадар долзарблиги борасида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг миқёсда олиб бормоқда. Жумладан партиянинг вилоят Кенгаши томонидан Жиззах шаҳрининг Ўратепалик маҳалласида ҳамда ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида "Ҳар биримиз тозаликка масъулмиз” мавзусида давра суҳбати ҳамда мактаб ўқувчилари билан биргаликда ҳашар ташкил этилди.

- Ушбу давра суҳбатида соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тушунча ва билимларимиз янада бойиди. Барчамиз маҳалламиз, мактабимиз тозалигига ва озодалигига ҳар биримиз масъул эканлигимизни тушуниб етдик, -дейди умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Каримқулов Дилмурод.

Давра суҳбати ва тозалаш ишларида фаол иштирок этган 50 га яқин ўқувчиларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга оид тарқатма материаллар ва кўргазмали воситалар тарқатилди.

Достон Зокиров

Ўзбекистон "Адолат”СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 24-01-2018, 18:19
0
108

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига