Фототанқид: Арнасойда газ босими пастлигидан 100 дан зиёд хонадон қийналмоқда

Бу йил қиш одатдагидан илиқ ўтмоқда. Аммо Жиззах вилоятининг Арнасой тумани Ғолиблар шаҳарчаси аҳолиси учун шу ҳам қийинчилик туғдирмоқда. Табиий газ босими пастлиги туфайли бу ерда 100 га яқин хонадон эгалари турли қўлбола иститиш воситаларидан фойдаланишга мажбур бўлаётир.

1 (1).jpg

― Қиш бошлагандан буён шу аҳвол, - дейди Бобур номидаги маҳалла фуқаролар йиғинининг Келдиёр Бозоров кўчаси 10-уй 1-хонадонда яшовчи Ўрол Эргашев. ― Кўпчилик мана шу усулда ясама печка ўрнатган. Айниқса, ёш болали оилаларга қийин. Президентимиз одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида тинимсиз ишлаётган бир пайтда туманимиз раҳбарлари бу аҳволга нега эътиборсиз қараётгани бизни ажаблантиради. Ваҳоланки, бу борада тегишли ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилинди. Лекин ҳамон жавоб йўқ.

2.jpg

3 (1).jpg

Хонадонларнинг кўпчилигида шу аҳвол. Уйлар зах тортиб, хавфсизликка мутлақо жавоб бермайдиган қўлбола электр иситгичлар ўрнатилган.

4 (1).jpg

― Газ босими пастлигидан барча қўшниларимиз электр печларидан фойланиши натижасида айниқса, кечқурун чироқ хиралашиб қолади, - дейди Ғолиблар шаҳарчаси Мирзо Улуғбек кўчаси 12/2-хонадонда яшовчи Пиримқул Хушназаров. ― Мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Бунинг устига бизни қарздор қилиб қўйишган. Натижада фуқаролик судига мурожаат қилдим. Судга қарздорлигим юқори эмаслигини исбот қилишим учун қатнашнинг ўзига озмунча пулим кетмади.

5.jpg

6 (1).jpg

Гулбаҳор шаҳарчаси Ш. Рашидов кўчасида яшовчи Ўрозбой Ҳасанов:
―Кузда Республика ишчи гуруҳи аҳвол билан танишиб, туман раҳбарларига газ тўлиқ етиб бормаган хонадонларни кўмир билан таъминлаш вазифасини топширган эди. Аммо ажратилган кўмир брикети сифатсиз, умуман иссиқлик бермайди. Намлиги юқори бўлгани боис майдаланиб кетаётир.

7 (1).jpg

―Уйни истиш у ёқда турсин, бу газда чой ҳам қайнамайди, - дейди 19-уйнинг 1-хонадонида яшовчи Туркмон Балқиев. ― Арз қилмаган идорамиз қолмади, аммо натижа йўқ. Газ босими пастлигидан ташқари орада ўчиб ҳам туради. 2-туманлараро газ таъминоти участкаси Арнасой бўлимига бир неча мурожаатимиздан сўнг бўлим устаси Нуртош Ашуров имзоси билан "газ босими йўқ, истаган жойингизга шикоят қилаверинглар”, деган жавоб олдик.

8.jpg

Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида 2-туманлараро газ таъминоти участкаси Арнасой бўлими устаси Нуртош Ашуровга учрашмоқчи бўлдик. Лекин уни тополмадик. Ҳатто телефонини ўчириб қўйди, саволларимизга жавоб беришни истамади.


"Арнасойтумангаз” бўлимида эса чилангар Собит Солиевдан бошқа ҳеч кимни учратолмадик. С.Солиев туманда 112 хонадон табиий газ босими пастлигидан қийналаётганини айтди, холос.

Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 27 01 2018 йил
0
350

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига