Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Шайтон йўриғидан юрганлар

Cана : 28-01-2018   /   Жиззах янгиликлари, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 462

Мактабда яхши ўқимаганиданми ёки бўйни унча-мунча ишга ёр бермаганиданми Юсуфнинг омади ҳеч чопмаган. Чўпон отасига ора-сира кўмаклашишини, баъзида пойтахтда яшайдиган қассоб поччасига қўшилиб пул топишини айтмаса, ёлчитиб ишламаган. Аммо кўпчилик тенгдошлари қаторида унинг ҳам яхши кийингиси, еб-ичгиси келади. Янги йилни ҳам арзийдигандек кутиб ололмади.

         Шу ўй-хаёллар билан юрганда Тошкентдан опаси ва поччаси келиб қолди. Ёшларида унчалик катта фарқ бўлмагани сабабми, поччаси билан гапи қовушади. Суҳбат орасида қайинука меҳмонга хаёлида анчадан буён чарх ураётган режасини баён этди. Яъни, Юсуфнинг отаси ишлайдиган чорвачилик мажмуаси раҳбарининг етмиш чоқли қўйи бор. Қўйлардан бирини ўғирлашса, ўзига кийим-кечак қилиб оларди, поччаси ҳам Тошкентга қайтиб кетишга йўлкира, деб бош қотирмасди.

         Бу гапларни эшитган поччанинг капалаги учиб кетди: "Билиб қолишса-чи?”. Юсуф қилмишларини ҳеч ким сезмаслиги, ғалвир сувдан кўтарилганда эса қўй жойини топиб бўлишини таъкидлади. Қайта-қайта уқтирувлардан сўнг қайинукадаги қатъият поччага ҳам юқди.

         Юсуф пул топиш мақсадида поччаси билан "Наврўз” шаҳарчасига пойдевор қуйиш учун боражагини айтганида ота монеълик қилмади. Табиийки, улар режага мувофиқ шаҳарчага бормасдан чорвачилик мажмуасидан унчалик узоқ бўлмаган жойда қоронғу тушишини кута бошладилар.

         Соат 22 лардан ўтганда шериклар қўйхонага йўл олишди. Жой яхши таниш бўлгани учун Юсуф адашмай-суринмай қўрага кириб олди. Чамалаб каттароқ бир қўйни танлади-да, панжара ортида кутиб турган поччага узатди. Бирдан фикри яна бузилди: "Битта қўй нима, иккитаси нима?. Бўлганидан кейин арзийдиган бўлсин-да”.

          Ўғриларга зим-зиё тун ҳам уларни қўллаётгандек туюлди. Қўйларни эшак-аравага жойлашгач, кўнгилларини чулғаб олган қўрқув ва иккиланиш ўрнини ширин хаёллар эгаллай бошлади: "Тонг отмасдан бозорга йўл олишади, бир амаллаб сотишади-да, пулни олиб ғойиб бўлишади, уйдагилар сўрашса, ишлаб топдик”, дейилади.

         Қишлоқдан узоқлашган сайин ўғриларнинг кўнгли хотиржам торта бошлади. Кечаси соат бирда йўлда биров учраши гумон. Ҳамма томон сув қуйгандек - жим-жит. 8 километр атрофида юрганларидан сўнг қаршидан енгил машина чироқлари кўзга ташланди. Йигитлар автомобиль тўхтамай ўтиб кетишига астойдил умид қилишарди, яқинлашганда юзларини яширишади, ким таниб ўтирибди. Қочган ҳам, қувган ҳам худо, дегани шу бўлса керак.

         Автомашина тўхтаб, ичидан ички ишлар ходими ва бир йигит тушганида ўғриларнинг юраги ерга юмалаб кетишига сал қолди. Жавдираётган кўзлардан, қалтираб чиқаётган сўзлардан профилактика инспектори Норйигит Аввалбоев сездики, йигитлар тўғри йўлда эмас. Ўғрилар аввал "Қўй ўзимизники, сотиш учун бозорга олиб кетаяпмиз”, деб туриб олишди. Уларга ишонмаган инспектор айбни тан олиш жазони енгиллатишини тушунтирди. Вазиятдан чиқиб кета олмаслигини англаган ўғрилар қилмишларига иқрор бўлишди.

Унутманг, жиноят жазосиз қолмайди, ҳалоллик инсонни улуғлайди.

 

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг матбуот гуруҳи.

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!