Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Хўжамушкент ота зиёратгоҳи

Cана : 29-01-2018   /   Жиззах янгиликлари, Тарих   /   кўрилди: 664

Янгиобод туманининг Хўжамушкент қишлоғида ана шу ном билан аталгувчи зиёратгоҳ бор.

Хўжам ибн Исоқ – мазкур манзилга дахлдор авлиё шахс номи билан машҳур, йилнинг ҳар кунига бир булоқ қайнаб ётган баҳаво бир бўстоний манзил…

Бу ердаги ҳар бир чашманинг ўз номи бор: Ниятбулоқ – "ниятингизга етинг”, Муродбулоқ – "муродингизга етинг”, Иситмабулоқ, Қўтирбулоқ – дардингиздан фориғ бўлинг! Ҳар неки ҳожатингиз бор, муродини истасангиз, чин қалбдан ихлос билан сўрасангиз, аввали Худо… беради! Ёнгинасида минг йиллар тарихини елкалаган қадим қабристон…

Зиёратгоҳ тарихини эрамизнинг бошлари билан ўлчамоқ лозим. Чунки, мазкур манзилга туташ археологик тепаликда эрамизнинг бошларига оид сақ ва сўғдий қабрлар кўринишидаги қўрғонлар мавжуд. Қолаверса, мазкур ҳудудда учрайдиган сопол синиқлари эрамизнинг I-II асрларида ҳам бу атрофларда аждодларимиз яшаганлигидан, тирикчилик маданияти мазкур жойларга ҳам дахлдор эканлигидан дарак беради.

"Хўжам ибн Исоқ ким бўлган” деган саволга жавоб излашга ҳаракат қилиб кўрилди.

…VII асрнинг охири ва VIII асрининг биринчи ярмида, бутун ислом халифалигида Марвонийлар ҳукмронлиги ҳукм сураётган пайтларда Ҳазрати Алининг тарафдорлари, яқинлари аёвсиз қувғин остига олинадилар.

Эронда Абу Исоқ номи билан (яна бир номи«Иброҳим») «Абу Муслим» лақабли машҳур саркарда Ҳазрат Али (САВ)нинг тарафдори бўлиб майдонга чиқади ва жуда кўп жангу жадаллар олиб боради. Ўрта Осиёга ҳам ана шу қувғин пайтида жуда кўп эшонзодалар, хўжалар аждодлари келиб қолгани тарихдан маълум. Суннийлар мазҳаби Ҳазрати Алини "чоҳариёрлар”нинг бири деб тан олиши билан унинг ислом динидаги ўрнини, исломни тарқатишдаги хизматларини эътироф этади.

Абу Муслимнинг Ҳазрат Али тарафини олиб қилган юришлари уни бутун ислом оламига машҳур қилиб юборади, бу ҳақда оддий халқ тилидан ҳикоятлар, достонлар тўқилади. Жумладан, "Абу Муслим жангномаси” номи билан тарихий асар дунёга келиб минг йиллардан бери қўлма-қўл бўлиб келади.

Ҳазрат Алининг тарафдорлари бўлмиш ҳар бир жиҳод соҳиби "Ё Али” деб иш кўрар ва унинг ғалабалари ҳам Ҳазрати Алининг номига ёзилаверарди… Ана шундан Ҳазрат Али ислом жиҳодида тарихан Амударёдан берига ўтмаган бўлсада, унинг юришларига, ҳатто унинг отининг изига, охурига дахлдорлиги маҳаллий кишилар томонидан афсонага айлантирилган жой номлари бутун Ўрта Осиёда кўплаб учрайди.

Зомин туманининг "Парпи ойим” зиёратгоҳи ҳудудида ва "Пешиғор” ғорига бораверишда маҳаллий кишилар ана шундай жойларни кўрсатиб берадилар.

Абу Исоқ, Иброҳим, Абу Муслим номлари билан тарихда маълум бўлган шахснинг довруғи ҳам 1300 йилдан бери Ўрта Осиё ҳудудида тилдан тилга кўчиб юриб, Хўжамушкент қишлоғидаги зиёратгоҳдаги ғорга яширинган авлиё қиёфасига кирган бўлса не ажаб!? Аждодларимиз ўзлари яхши кўрган ва эъзозлаган кишиларни ҳеч қачон унутмайдилар, улар ҳақида кўплаб афсоналар тўқийдилар, токи, ул зотнинг тарихини юрт болалари билсинлар, эъзоз этсинлар, муқаддас туйсинлар…

Зиёратгоҳ мустақиллик йилларида таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди, илгари қаровсиз булоқлар қайта кўз очди, дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилиб, хайр-эҳсон маблағлари эвазига жуда катта ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Масжид биноси таъмирланди, хонақоҳ тикланиб, йўлаклар бунёд этилди.

Зиёратгоҳ ҳудуди 14,0 гектарни ташкил этади.

Мохичеҳра Неъматова 

ЖДПИ Хорижий тиллар

факультети 1-босқич талабаси 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!