Дўстликда Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира тадбири ўтказилди

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Дўстлик туман Кенгаши ҳамда Саноат ва Хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи билан ҳамкорликда коллежнинг фаоллар залидаЎзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира тадбирини Саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори Баҳодир Алибеков очиб бериб,"Эъзоз” номли хужжатли фильм ҳақида гапириб ўтди ва ушбу фильм иштирокчиларга намойиш этилди.

Тадбир давомида Саноат ва Хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг талабалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва ижоди, у кишининг асарлари, умр йўлларида эришган ютуқлари ҳақида шеърий ва мазмунли ҳикоялари билан тадбирга кўтаринки кайфият олиб кирдилар. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига