ФОРИШДА ҲАРБИЙЛАР УЧУН САЙЁР КИТОБЛАР КАРВОНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Фориш тоғ ўқув полигонида «Сайёр китоблар карвони» ҳафталиги доирасида тадбир бўлиб ўтди.

Ҳафталик доирасида ҳарбий хизматчилар учун бадиий китоблар кўргазмаси, китоб савдоси ярмаркаси, ёш ижодкорларнинг китоб тақдимотлари ташкил этилди. Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан тайёрланган «Эъзоз» фильми намойиш этилди.

Шунингдек, тадбирда «Кутубхонага китоб совғақиламан» акцияси ҳам бўлиб ўтди. Акцияда ҳарбий хизматчилар 300 дан зиёд китоб харид қилишди. Харид қилинган адабиётлар туманнинг чекка ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғини қошида кутубхона ташкил этиш мақсадида топширилди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 02 02 2018 йил
0
182

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига