Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин Ҳакимжон Хотамжонович!

Ҳурматли Ҳакимжон Хотамжонович!

Сизни инсон ҳаётининг камолот палласи бўлмиш қутлуғ 37 ёш билан Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда sangzor.uz сайти жамоаси номидан самимий қутлайман.

Воҳамиз аҳли, айниқса, қалам соҳиблари Сизни қарийб ўн беш йилдан буён жамиятимиздаги ислоҳотларни, вилоятимиздаги ўзгаришларни, халқимиз эришаётган юксак муваффақиятлар, одамларимиз кўнглидаги орзу-интилишларни матбуотда акс эттиришга самарали ҳисса қўшиб келаётган тажрибали журналист сифатида яхши танийди, ҳурмат қилади.

Барча соҳаларни ривожлантириш, хусусан, аҳолини холис ва ҳаққоний ахборот билан таъминлашдек масъулиятли жабҳадаги самарали меҳнатлари давлатимиз ва халқимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлган Сиздай фидойи инсон билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Зеро, бундай ҳаққоний эътироф замирида, албатта, Сизнинг йиллар давомида мисқоллаб тўплаган бой тажрибангиз, халқ манфаати йўлида амалга оширган савоб ишларингиз, қолаверса, сиз тарбиялаб, билим бериб, мустақил ҳаётга йўллаган шогирдларингизнинг муваффақияти мужассамдир.

Қадрли Ҳаким ака !

Сиз айни комиллик ва руҳий етуклик, ҳаёт тажрибаси билан тўлиққан палладасиз. Бугунгидай унутилмас дақиқалар эса ўз касбининг фидойиси сифатида Сизни мана шу азиз Ватанимиз равнақи йўлидаги эзгулик ва яратувчанлик сари ундайверади.

Сизга яна бир бор мустаҳкам соғлик, қуч-қувват, оилангизга тотувлик ва саодат тилайман. Ижодингиз ҳеч қачон сўнмасин. Фарзандларингиз, шогирдларингиз бахтига доим омон бўлинг. 

                                                                                                              Эҳтиром билан, Акмал Бинокулов

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 03 02 2018 йил
0
315

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига