Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Арнасойда гиёҳвандларнинг сири фош бўлди

Арнасойда гиёҳвандларнинг сири фош бўлди

Cана : 12-02-2018   /   Жиззах янгиликлари, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 378

Арнасой туман ИИБ томонидан тезкор тадбир туфайли гёҳвандлик савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.

Арнасой туман ИИБ томонидан тезкор тадбир туфайли 1952 йилда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган, 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан судланган, нафақахўр, ҳозирда Арнасой тумани яшовчи фуқаро Х.Д исмли шахс юз минг сўм пул евазига, 1981 йилда Ғаллаорол туманида туғилган, муқаддам судланмаган, ҳозирда Арнасой туманида яшовчи фуқаро М.З исмли шахсга қора рангли полиэтилен пакетга солинган оғирлиги 42,4 грамм миқдордаги "Марихуана” гиёхвандлик моддасини дала майдонида сотганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Холат юзасидан фуқаро Х.Д.га нисбатан Арнасой тумани ИИБ хузуридаги ТГ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан 082011/2018-2-сонли жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда суриштирув ишларини туман ИИБ ТГ томонидан олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ғолиблар ШФЙ худудида С.М исмли шахс ўзини шубҳали тутганлиги сабабли, Арнасой туман ИИБ ХПБ таянч пункити катта инспектори А.Саримсоқов тамонидан олиб келиниб, шахсий тинтув ўтгазилди. Тинтув жараёнида С.М. исмли шахснинг ўнг елкасига осиб олган қора рангли чарм сумка ичида кўк рангли полиэтилен пакетга ўралган 235.1 грамм"Марихуана” гиёҳванд моддасини борлиги аниқланиб, хужжатлар расмийлаштирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Арнасой туман ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси, 2-қисми, "а” банди билан 082011-2018-1-сонли жиноят иши қўзғатилди.

Мазкур фуқаро С.М исмли шахс 1957 йилда туғилган бўлиб, ҳозирда Дўстлик туманида истиқомат қилаётганлиги қайд этилди. Шу ўринда у муқаддам (16 сентябр 2010 йилда Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти, Дўстлик туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан айбдор деб топилиб 7 йил 6 ой муддатга озодликдан махрум этилган. Соғлиги туфайли 2012-йил 14-январда амниция актига кўра, Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Хамза туман суди томонидан муддатдан олдин жазодан озод этилган), судланган, 2-гурух ногиронлиги маълум бўлди.

Абдунаби Шакарбоев

Арнасой туман ИИБ

бошиғи ўринбосари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!