Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззах вилояти прокурори тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда

Жиззах вилояти прокурори тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда

Cана : 12-02-2018   /   Жиззах янгиликлари, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 298

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида белгиланган вазифаларга мувофиқ, Жиззах вилоят прокурори томонидан тадбиркорлик субъектлари билан Жиззах шаҳар ва туманларда очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

 

Жумладан, тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни эшитиш, қонуний фаолиятига тўсқинлик қилаётган ҳолатларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Тадбиркор - прокурор ҳимоясида” мавзуси остида жорий йилнинг 6 февраль куни Жиззах шаҳар ва Шароф Рашидов тумани тадбиркорлари билан очиқ мулоқот Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилди.

Очиқ мулоқотда, Жиззах вилоят прокурори Ислам Эргашходжаев, Жиззах шаҳар ҳокими ва ўринбосари ҳамда вилоят ва туман мутасадди ташкилот раҳбарлари иштикор этди. Мулоқотда 250 нафардан зиёд тадбиркор ўз муаммолари, таклиф ва лойиҳалари билан қатнашди. Учрашувда тадбиркорлар вилоят прокурори ва мутасадди ташкилот раҳбарлари билан юзма-юз суҳбатлашиб, ўз фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шу куни Дўстлик, Мирзачўл ва Арнасой тумани тадбиркорлари учун Дўстлик тумани Маданият саройида бўлиб ўтган учрашувда 300 нафардан зиёд тадбиркор билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мазкур учрашувларда тадбиркорлардан 70 дан зиёд ариза қабул қилинди ва ушбу аризаларни қонуний ечими топилиб, ижобий ҳал этилмоқда.

7 февраль куни эса Пахтакор ва Зафаробод тумани тадбиркорлари билан тумандаги Маданият саройида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

"Тадбиркор-прокурорҳимоясида” мавзусида тадбиркорлар билан Очиқ мулоқот давом этмоқда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!