Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда Мажбурий ижро бюроси йиғилиши Президент Мурожаатномасига қаратилди

Жиззахда Мажбурий ижро бюроси йиғилиши Президент Мурожаатномасига қаратилди

Cана : 12-02-2018   /   Жиззах янгиликлари, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 660

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, унда кўрсатилган вазифалардан келиб чиқиб, бошқарма томонидан амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан Жиззах шаҳрида йиғилиш ўтказилди.

Унда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси раҳбарлари, бошқарманинг таркибий тармоқлари ходимлари, Жиззах вилоят бошқармаси туман-шаҳар бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, давлат ижрочилари ҳамда инспекторлар иштирок этишди. Йиғилишда маърузачилар 2017 йил халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммоларини самарали ҳал этиш бўйича янги тизим яратилган йил бўлганига алоҳида эътибор қаратди. Бу тизимнинг асоси бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ўзига хос демократик институти сифатида амалда ўзини оқламоқда.

2017 йилнинг иккинчи ярмида Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг 3 165 та мурожаатлари кўриб чиқилди, шундан 940 та мурожаатлар қаноатлантирилди ва 254 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди, мурожаатлар юзасидан 588 млн. 892 минг сўм пул маблағлари ундириб берилди.

С.Исроилов

Мажбурий ижро бюроси

вилоят бошқармаси инспектори
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!