Жиззахдаги шеърият мактабида шоҳ ва шоир З.М.Бобур таваллудига атаб тадбир ўтказилди

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган мактаб интернатида буюк мутафаккир Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Уни мактаб интернат директори С.Расулов очиб берди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси вилоят бўлими раҳбари М.Абдураҳмонова, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Ш.Туратов иштирок этишди.

Тадбир давомида ўқувчи ёшлар Мирзо Бобур ҳаёти ва ижоди тўғрисида бадиий чиқишларни намойиш этишди. Бобур ижодига бағишланган видеоролик намойиш этилди, унинг ижоди акс этган куй ва қўшиқлар янгради.

Ўқувчи ёшлар шунингдек, Бобур ижодига бағишланган шеърларни айтиб беришди. Кўтаринки савияда ўтказилган тадбир сўнггида фаол қатнашган ўқувчилар меҳмонлар ва ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Маъмура Ёқубова 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 15-02-2018, 09:31
0
176

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига