“БАҲОДИР” спектакли Жиззахнинг барча ҳудуддаги мухлисларга хуш келмоқда

Жиззах вилоят мусиқали драма театрининг ёш, истеъдодли режиссёри Шохрух Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган Сарвар Хамроев асари асосидаги диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш мавзусидаги "БАҲОДИР” драма спектакли февраль ойи давомида барча шаҳар ва туманлар мусиқа ва санъат мактабларида намойиш этилмоқда.

Вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган "Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни ҳар-хил ёд оқимларга кириб кетишининг олдини олиш мақсадида ташкил этилдиган театрлаштирилган томоша дастурларини намойиш этиш чора-тадбирлари режаси” асосида ташкил этилаётган мазкур драма спектакли каттаю кичик барча томошабинларда илиқ таассурот қолдирмоқда.

Асар бош қаҳрамони Баҳодир харбий хизматдан сўнг имтиёзли равишда грант асосида олийгоҳга ўқишга қабул қилинади.Дўсти Асрорнинг қистови билан ётоқхонадан Рустам исмли ёши катта бир нотаниш кимсанинг уйига кўчиб ўтишади. Шу ерда унинг ҳаётини мутлоқ ўзгартириб юборган воқеа содир бўлади. ДўстиАсрорни Рустам ака таъсирида диний экстремистик оқимга қўшилиб қолганини сезгач, уни бу йўлдан қайтармоқчи бўлади.Аммо унинг барча уринишлари зоя кетади.

Баҳодир Асрор билан чет элдаги террорчи жангарилар тўдасига бориб қўшилади.

Воқеалар ривожи давомида Асрорнинг отаси Мардон ота ўғлини террорчи бўлиш мақсадидан қайтара олмагач, уни оқ қилади. Жавлон ота эса онасиз вояга етказган ёлғиз фарзанди Баҳодирни чет элга ўқишини давом эттириш учун эмас, балки террорчи гуруҳга қўшилиш мақсадида кетганлигини эшитиб, чуқур изтиробда қолади. Баҳодир ва Асрор бир неча йил жангарилар ҳарбий лагеридаги тайёргарликдан сўнг қўпорувчилик мақсадларини амалга ошириш учун Ўзбекситонга келадилар.Асрор ва унинг шериклари мачитни портлатиш ҳаракатлари чоғида миллий хавсизлик хизмат ходимлари томонидан қўлга олинади. Террорчиларнинг чет элдаги ҳарбий лагери портлатиб юборилади.

Театрнинг истеъдодли ёш режиссёри Шохрух Йўлдошев ушбу саҳна асарида бугун дунёни ларзага солаётган диний экстремизм ва терроризм  мавзусига Ватан тинчлигини асраш, уни ҳимоя қилиш шу юрт ҳар бир фарзандининг муқаддас бурчи эканлиги ғояси нуқтаий назаридан ўзига хос тарзда ёндошади.

Жойларда мактаб, коллежларнинг ўқувчилари ва уюшмаган аҳоли, айниқса ёшлар иштирокида намойиш этиб юборилаётган мазкур спектакл томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинмоқда.

-Бу намойиш менда катта таассурот қолдирди. – дейди Ш.Рашидов туманидаги 36-мактаб ўқувчиси Асадбек Тохиров. –Ёш йигитларнинг диний эктремистик оқимларга алдов йўли билан қандай кириб қолаётганини спектакл орқали ўз кўзимиз билан кўрдик. Эктремизм ва террозимнинг салбий оқибатлари туфайли қанчалик вайронагарчиликлар, зулм ва қўпорувчилик ҳолатлари келиб чиқаётган экан, бугун биз ўз фуқаролик позициямизга, дунёқарашга эга бўлсаккина ҳеч қандай куч бизни енга олмайди.

 

Н.Алимова,

Жиззах вилоят мусиқали

 драма театри директори

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 15 02 2018 йил
0
122

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига