ФОРИШ ДАШТЛАРИГА ОБИ-ҲАЁТ КЕЛМОҚДА

2017 йил 9 декабрь куни Президентимиз Шавкат Мирмонович Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанли маросимдаги нутқида Фориш туманида «Караман» сув омбори қурилади дея таъкидлаб, сув омборигача бўлган канални 2018 йил Наврўз байрамигача якунлаш лозимлигини таъкидлаб ўтган эди.

Ана шу воқеадан кўп ўтмай «Караман» сув омбори қурилиши бошлаб юборилди.

Туманнинг дашт жойларини сув билан таъминлаб экин майдонларини кўпайтиришда бу сув иншоотининг ўрни муҳим.

Сув омборининг ҳажми юз миллион кубометрни ташкил қилади ва Зафаробод туманида «Чимқўрғон» маҳалла фуқaрoлар йиғини ҳудудидан бошланади.

Ҳозирда Жанубий Мирзачўл каналининг қуйи оқимидан то сув омбори томонга узунлиги 18,4 километрлик, сиғими секундига 15 метр кубни ташкил этувчи сув етказиб берувчи канал қурилиши бошлаб юборилди.

Қурилишни Резаксой сув қурилиши унитар корхонаси амалга оширмоқда. Канал қурилиши жадал суратларда давом этмоқда, - дейди биз билан суҳбатда корхона инженер муҳандиси Акрамжон Ҳожиев. – Объект қурилишида 350 кишидан ортиқ ишчи ва хизматчилар 135 дона техника ёрдамида катта унум билан тупроқ-бетон ишларини олиб боришмоқда. Бизнинг жамоамиз бундай ишларда анчагина тажрибага эга, олдинги йилларда ҳам биз Сирдарё вилоятидаги сув омбори ва каналлар қурилишида фаол меҳнат қилганмиз. Бу канални Наврўз байрами арафасида қуриб битиришни мўлжалламоқдамиз.

Сув омборидан туманимиз ҳудудига 90 метр баландликка насослар ёрдамида сув кўтарилиб берилади ва «Қизилқум» маҳалласигача 20000 гектар унумли дашт ерлар ўзлаштирилади. 5000 гектар ерда ёнғоқзор ташкил этилади. Қолган майдонларда эса турли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилиши кўзда тутилган.

Сувон РАҲИМОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 17-02-2018, 11:15
0
312

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига