Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Дўстлик туманидаги “Манас” қишлоғининг қиёфаси буткул ўзгаради

Дўстлик туманидаги “Манас” қишлоғининг қиёфаси буткул ўзгаради

Cана : 20-02-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 889

Дўстлик туманидаги «Манас» қишлоғини «Обод қишлоқ» дастури асосида намунали аҳоли пунктига айлантириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилаяпти.

Натижада 1045 та хонадонга эга ушбу қишлоқда  савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, гузар ҳамда спорт майдонини юзага келтириш, уйлар, кўчаларни таъмирлаш,  ҳовлиларда иссиқхоналар қуриш, паррандачиликни йўлга қўйиш, аҳолини бандлигини таъминлаш бўйича ишлар амалга ошади.

- Бундан 10 кун  олдин қишлоғимизда шу каби ўзгаришлар содир бўлишини айтган кишининг сўзларига ҳеч ким ишонмас эди,-дейди қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Абдужалил Кенжаев. - Бугун эса содир бўлаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишларини кўрган киши ҳайратда қолади. Ўзгаришлардан қишлоқнинг катта-ю кичиги бирдек хурсанд, эртанги ишлардан жуда мамнун.

- Айни пайтда «Манас» қишлоғи барчанинг диққат эътиборида турибди. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан олиб борилаётган катта ҳажмдаги дастур изчил амалга оширилмоқда,-дейди туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев. - Мазкур дастурга биринчи бўлиб туманимиздаги «Манас» қишлоғи кирганлиги нафақат туманимиз аҳли, вилоятимизда яшовчи ҳар бир оила эътиборда эканлигидан далолат беради. Бундан руҳланган корхона, ташкилот ва жамоат бирлашмалар ўзларини ташаббус ва янги инновацион лойиҳалари билан қишлоқни обод қилишга ҳиссаларини қўшишмоқда.
Дастур бўйича ишларни тўғри ташкил этиб, ҳудудни намунали обод қишлоққа айлантириш бўйича аҳолини турмуш шароитини яхшилаш, тоза ичимлик суви, газ, электр энергияси, кўмир таъминотини ўрнига қўйиш, ободонлаштириш, йўлларни таъмирдан чиқариш, қишлоқ инфратузулмасини кенгайтириш ва шу каби бир қатор ишларни бажарилиши талаб этилади.
Ҳозирги вақтда дастур бўйича лойиҳаларни амалга оширишга ҳамма бирдек киришган.

 

 

Қишлоқ аҳли саломатлигини сақлаш борасида 200 га яқин кишилар тиббий кўрикдан ўтказилди. Ишсизликка барҳам бериш мақсадида чорвачилик, тадбиркорлик, маиший хизмат, қишлоқ хўжалиги каби фаолият турларини йўлга қўйиш мақсадида тижорат банклари томонидан уч йиллик, 7 фоизли имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши белгиланди.
Шунингдек, кўп қаватли уйлар орасидан болалар майдончалари ташкил этилади. Мактаб, мактабгача таълим муассасалари, маданият уй, қишлоқ врачлик пункти таъмирланиши, иккита сунъий қопламали спорт майдончалари  ва бошқа янги қурилмалар бунёд этиш назарда тутилган.
 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!