Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. КИТОБ – ЁШЛАР МАЪНАВИЙ КАМОЛОТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

КИТОБ – ЁШЛАР МАЪНАВИЙ КАМОЛОТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Cана : 20-02-2018   /   Жиззах янгиликлари, Маданият, Муносабат   /   кўрилди: 332

Ҳозирда дунёнинг ривожланган давлатлари тарихига назар ташласак, уларнинг шу тараққиёт даражасига кўтарилишида таълим-тарбия масаласига алоҳида эътибор қаратгани асосий омил бўлиб келмоқда.

 

Шу жумладан Ўзбекистон ҳам ана шуларни чуқур англаб етган ҳолда, давлатда олиб борилаётган ҳар бир ислоҳот замирида маърифатли инсонларни камол топтириш масаласини устувор вазифа қилиб белгилаб олди.

Бугунги кунга келиб барча ўқув даргоҳлари жаҳон талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган замонавий жиҳозлар ва қурилмалар билан таъминланиши ҳамда яратилган имкониятлардан ёшларнинг тўлиқ фойдалана билиши, фанларни янада чуқурроқ ўргатишга қаратилган янги педагогик технологияларнинг кириб келиши таълим соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг ёрқин ифодасидир. Бу амалга оширилаётган барча ишлардан кўзланган мақсад мустақил диёримизнинг келажагини мустаҳкам қуриш учун ёшларимизнинг эътиборини фанга ҳамда кўпроқ китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада оширишдан иборат.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоааласи ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ҳам айнан шу соҳага қаратилган эди.

Фармойиш ижросини таъминлаш, уни кенг ёшлар оммасига тарғиб этиш масалалари юзасидан "Ахборот кутубхона маркази хафталиги”, "Ахборот кутубхона маркази кунлари”, "Мутахассислар куни” каби тадбирлар ҳамда ўқувчилар ўртасида турли бадиий асарлар юзасидан давра суҳбатлари ташкиллаштирилмоқда. Ушбу тадбирларни ўтказишдан мақсад ўқувчилар ўртасида фанларга ижодий ёндашувни ривожлантириш, ўқувчининг ўқув жараёнига қизиқишини ошириш, китобхонларни кутубхонага кўпроқ жалб қилиш, ёшларнинг ўзаро уюшқоқлик ва юқори малакали илмга эга бўлишларини таъминлашдан иборат.

Шу ўринда ўзбек халқининг дунёга машхур алломаларидан бири Абдулла Авлонийнинг шундай фикрлари бор: "Фикр тарбияси энг керакли, кўп замонлардан бери тақдир қилиниб келган, муаллимларнинг диққатларига суянган муқаддас бир вазифасидир.” Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ёш авлодни фикр доирасини шакллантиришда ҳамма замонларда ҳам китоб алоҳида вазифани бажаради.

Достон ЗОКИРОВ

Ўзбекистон "Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

Матбут хизмати

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!