Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Тўртинчи сектор: Фориш туманида 74 та муаммоли масалалар ҳал этилди

Тўртинчи сектор: Фориш туманида 74 та муаммоли масалалар ҳал этилди

Cана : 23-02-2018   /   Жиззах янгиликлари, Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 446
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 8 августдаги "Ҳудудларни жадал ижтимоий иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори ижроси доирасида  Фориш тумани 4-секторида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Туманнинг чекка-чекка қишлоқларидаги аҳолининг турмуш шароити билан яқиндан танишиш мақсадида мазкур сектор штаби Фориш туман Хонбанди МФЙ биносида жойлаштирилди. Сектор штабига 23 та ташкилотлардан маъсул ходимлар бириктирилган.

Ҳудуддаги аҳоли сони 19 639 нафарни ташкил этиб, 7 та  маҳаллада 3700 та аҳоли  истиқомат қилади. Штаб аъзолари  уйма-уй юриш орқали иккинчи марта ўрганилган хонадонлар сони 2136 тани яъни 57,7 фоизни ташкил этмоқда.

         Ўрганилган хонадонлар бўйича 234 та аниқланган муаммоли масалаларга йўл хариталари ишлаб чиқилди.

         Cектор ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ташкилот раҳбарлари билан бирга аҳоли  иштирокида 28 та  сайёр қабуллар  ўтказилди. Учрашувлар асосида аниқланган муаммоли масалаларни бевосита сектор раҳбари томонидан 74 таси ҳал этилди.

Масалан, сектор аъзолари томонидан уй-жой коммунал хўжалигига алоқадор 23 та муаммоли масалалар аниқланган бўлиб, уларнинг 4 таси жойида ҳал этилган. Йўл хўжалигига алоқадор  шикоятлар доирасида 2018-йилда Ўзбекистон МФЙ, Бахт кўчасидаги 1,1 км кўчани жорий таъмирлаш давлат дастурига киритилди. Электр энергияси таъминотига алоқадор 3 та муаммодан 2 тасига,  ичимлик суви таъминоти юзасидан эса 16 та муаммонинг барчасига ижобий ечим топилган. Сектор аъзолари архитектура масалаларига оид  9 та муаммони аниқлаб шундан, 6 тасини жойида ҳал этишга эришдилар.

 2018 йил дастури бўйича арзон уй-жойлардан 10 тасини қуриш мўлжалланган. Ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга алоқадор 17 турдаги муаммодан 16 таси ҳал этилди. Намунавий маҳалла сифатида Қизилқум МФЙ даги томорқаларни ҳамда ички кўчаларни ободонлаштиришга эътибор қаратилган.

         Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятига алоқадор 20 та муаммодан 9 тасининг ечими топилган. Қолган муаммолар бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Сектор ҳудудида яшовчи 555 нафар кам таъминланган оилалар ва 335 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам мунтазам равишда кўмак кўрсатиб келинмоқда. Сектор раҳбари томонидан 101 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтожларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга ҳам эътибор қаратилган.

 Истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш борасида  ҳам бир мунча ишлар амалга оширилди. Жумладан, истеъмол маҳсулотлари (гўшт, товуқ гўшти, тухум, картошка, пиёз)ни ҳар ҳафтанинг шанба куни арзонлаштирилган  ярмаркалар ташкил этган ҳолда савдоси ташкил этилмоқда. Ярмаркада гўшт  30 минг сўмдан, тухум 530 сўм, товуқ гўшти 18000 сўм, картошка 3500 сўм, пиёз 1000 сўмдан сотилиши йўлга қўйилди.   

Ҳудудда соғлиқни сақлаш объектлари сони 3 та бўлиб, улар Осмонсой ҚВП, Қизилқум ҚВП, Учкулоч ҚВП лари саналади. Айни пайтда электр таъминоти барқарорлигига эришилган. 6 та умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг давомат кўрсаткичи  99.8% ни ташкил этади.

         Сектор ҳудудида 2-ярим йил мобайнида вояга етмаганлар ва аёллар томонидан жиноятлар содир этилмаган. Ўзини-ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарликлар, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактик тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида жиноятларни барвақт олдини олишга эришилмоқда. Жиноят содир этишга мойил бўлган ва муқаддам жиноят содир этган шахслар нотинч ҳамда ноқобил оилалар, спиртли ичимликка рўжу қўйган шахслар рўйхати шакллантирилиб, ҳар бир махаллада ишчи гуруҳлари тузилиб улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб келиняпти.

         Айни пайтда сектор фаолиятида вилоят даражасида ҳал этилиши лозим  бўлган 7 та муаммоли масалалар мавжуд. Уларни ҳал этиш юзасидан вилоят раҳбариятига тегишли тартибда мурожаат қилинди.

 

 

                                        Сардор Ражабов,Фориш туман ДСИ раҳбари 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!