Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахдаги айрим жойларда ўзбек тилига зид бўлган ёзувлар танқид қилинди

Жиззахдаги айрим жойларда ўзбек тилига зид бўлган ёзувлар танқид қилинди

Cана : 24-02-2018   /   Жиззах янгиликлари, Муносабат   /   кўрилди: 243

Олам ичра бир юрт борки, у жаҳонда ягона.Ҳатто дунё тождориҚуёш ҳам унга маҳлиё. Она ер саҳовати ила бу юртда битган мева-чевалар, ноз-неъматлар шифобахш, сўлим ҳавоси танга дармон, кўнгилга малҳам. Бу заминда яшаганлар саодатдан сармаст.

 

Кечмиши икки минг йилдан зиёд даврни ўз ичига олган Жиззахнинг кенг ва равон кўчалари, обод маҳаллалари, хиёбонларини яйраб кезасиз. Кўнглингизда шу юртда туғилганлик учун шукроналик туйғулари барқ уради. Фланшид асосида барпо этилаётган боғлар таровати, гул-у чечаклар ёруғ хаёлларга буркайди. Яқин келажакдаги ўзгаришлар даври, юксалиш одимлари, тараққиёт босқичлари шуурингизда ажиб тасаввур пайдо қилади.

Барчамизга маълумки, ўтган қисқа вақт мобайнида ҳукуматимиз томонидан кўрсатилган катта иқтисодий кўмак натижасида шаҳар ва туманларимиз қиёфаси тубдан ўзгариб кетди. Янгилик ва янгиланишлар, қурилишлару ободончилик ишлари унинг эртаси янада обод, файзли бўлишидан далолат бераяпти. Марказий кўчалар кенгайтирилиб, замонавий иншоотлар ва шинам турар-жой бинолари, замонавий маиший хизмат шохобчалари, барча қулайликларга эга супермаркетлар қисқа вақт ичида қурилиб фойдаланишга топширилмоқда. Буларнинг барчаси инсон қадр-қиммати, шаъни ва ғурури миллий қадрият даражасига кўтарилганидан далолатдир.

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида"ги қонун қабул қилинганига ҳам ҳадемай 29 йил тўлади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ўз-бек адабий тилини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг натижасида ўзбек тили давлат тили, давлат рамзи, миллий маданият ва маънавиятни ифодаловчи ҳамда уларни келажак авлодга етказувчи муҳим мулоқот воситаси даражасига кўтарилди. Јувонарлиси, бугунги кундаўзбек тилининг халқаро миқёсдаги нуфузи ошиб, фаол мулоқот воситасига айланди. Турли даражадаги расмий учрашувлар, музокараларда тилимиз кенг қўлланилаяпти, хориждаги кўплаб университетлар, илмий муассасаларда ўзбек тили марказлари ташкил этилиб, уларда она тилимизни ўрганишга қизиқувчиларсафи тобора ортиб бормоқда.

Бу қувонарли ҳол, албатта. Лекин афсуски, бугунги кунда она тилимизга бўлган эътибор шаҳримизда бироз сусайгандек сезилаяпти. Бунга сабаб, ҳозирги кунда кўчалар, дўкон пештоқларида жойлаштирилган афишаларда орфографик хатолар, рус ва инглиз тилларидаги номларнинг кўпайиб бораётганидир. Ачинарлиси, номларнинг мазмунига мутлоқо эътибор берилмаяпти. Мутасадди идораларнинг бу борада қилаётган ишларини қониқарли деб бўлмайди.

Шаҳримиз марказига кириб келишда йўл четларида ўрнатилган афишалар ҳамманинг эътиборини жалб этиши табиий. Айтрофга назар солар экансиз, дўконлар пештоқидаги "Vilana”, "Viva”, "Kоrоleva”, "Elpa”, "Apteka”, "Мебель на заказ”, "Мы открылись” деган ва шунга ўхшаш номларни кўриб ҳайрон қоласиз. "Жўралар божалар", "Дўмбоқ жўжалар" каби ёзувларни кўриб кулгингиз келади…

Барчамизга маълумки, пойтахтимиздан кириб келаётган меҳмонлар Мустақиллик кўчаси бўйлаб юради. Табиийки, уларнинг эътибори шаҳримизда қилинаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларига қадалади. Атрофга жойлаштирилган афишаларга назар ташлайди. Йўл ёқасида жойлашган қурилиш моллари савдоси билан шуғулланувчи кўплаб дўкон пештоқларига жойлаштирилган афишалар йиллар давомида туравериб, ўз рангини йўқотган. Халқимизнинг севимли байрами, янгиланиш ва яшариш айёми - Наврўз айёми арафасида ўрнатилган афишалар ҳанузгача олиб қўйилмаган. Шунча вақт давомида ушбу дўконда савдо қилаётган юртдошларимиз, дўкон раҳбарияти бу эътиборсизликка қандай қараган экан? Газетада ушбу суратни чоп этишдан мақсад ғафлат уйқусидаги юртдошларимизни уйғотиш, холос.

Тадбиркор ва ишбилармонларимиз томонидан тақдим этилган номларни ўрганиш, таҳлил қилиш, миллатимиз урф-одатлари, анъаналарини ўзида мужассам этган номлардан фойдаланиш бугунги кунимизнинг энг муҳим масалаларидан бирига айланди. Биз яратаётган тарих келгуси авлод вакиллари учун ўрнак бўлсин. Миллатимиз ғурури, тарихимиз, беназир қадрият ва бебаҳо бойлигимиз бўлмиш она тилимизни асраб-авайлаш ҳар бир юртдошимизнинг бурчи.

ЛазизБЕК

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!