Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. ФОРИШДА ЁТОҚХОНАЛАРДАН БИРИДА ГИЁҲВАНД МОДДА ТОПИЛДИ

ФОРИШДА ЁТОҚХОНАЛАРДАН БИРИДА ГИЁҲВАНД МОДДА ТОПИЛДИ

Cана : 24-02-2018   /   Жиззах янгиликлари, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 402

Фориш туманидага ётоқхоналардан бирида катта миқдордаги 1 килограмм 145 грамм «Опий настойкаси» ҳамда 1 килограмм 500 грамм миқдорда «Кўкнори самони» гиёҳванд моддаси топилди.

2018 йил 29 январь куни соат 17.30 ларда вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан Фориш туманидаги «Оқтом» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 2 нафар фарзанднинг отаси, 1951 йилда Қозоғистон Республикаси Чимкент вилоятида туғилган Каримқул Раҳматуллаев яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда ётоқхонага яширилган 1 дона «Coca Cola» номли елим идишга солинган 1 килограмм 145 грамм миқдорида «Опий настойкаси» гиёҳвандлик моддаси ҳамда яшаш хонадони ёрдамчи хўжалигига яширилган 1 килограмм 500 грамм миқдорда «Кўкнори самони» гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шуҳрат ТАНГРИЕВ,

туман ИИБ ХП бўлимининг катта

инспектори, катта лейтенант
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!