Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. «Манас» қишлоғидаги 19 нафар аёл иш билан таъминланди

«Манас» қишлоғидаги 19 нафар аёл иш билан таъминланди

Cана : 26-02-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 224
 

Дўстлик туманининг Манас қишлоғида "Обод қишлоқ” дастурини амалга оширишда аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда "Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ҳамкорликда "Хотин-қизлар тадбиркорлиги – фаровонлик омили” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

 

 

Айни пайтда 36 нафар хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилган бўлиб, улар "Устоз-шогирд” анъанаси бўйича  ўқитиш йўлга қўйилди. 19 нафар аёлларни эса  "Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар уюшмаси иш билан таъминлади.

 

 

Улар асосан қишлоқдаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳисобланиб, тикувчиликка бепул ўқитиладилар. Тикув машиналари олиш учун уларга "Микрокредитбанк” туман филиали томонидан истеъмол кредитлари расмийлаштирилган. Бундан ташқари, "Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар уюшмаси вилоят бўлими томонидан 10 нафар аёлга тикув машинаси олиб берилди. 

 

Икки нафар тадбиркорлик фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган қизлар "Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар уюшмаси вилоят бўлимига аъзоликка қабул қилинди.

 

  dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!