ФОРИШДА ПРОФИЛАКТИКА ДОИРАСИДА КЎПЛАБ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Мамлакатимизда ёш авлодни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш, ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоялаш давлатнинг стратегик вазифаларидан бири бўлиб, бу борада ривожланган давлатларнинг тажрибаси ўрганилганҳолда тегишли қонунчилик базаси яратилган.

Биламизки, вояга етмаганлар катта ёшдагилардан фарқ қилган ҳолда руҳан, жисмонан ва ижтимоий тарафдан ҳали узил-кесил шаклланмаган, тўғрироғи бундай жараённи бошидан кечираётган бўлади. Шу боиси, уларда атрофдаги воқеа-ҳодисалар мазмун-моҳиятини чуқур англашга ҳаётий тажриба етишмайди. Шунинг учун ҳам уларга нисбатан жамиятда ўзига хос ва мос бир қатор умумэътироф этилган қонун ҳужжатлари бўлиши талаб этилади.

Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳар пайшанба жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши ўтказилаётган профилактик тадбирларда маҳаллаларда, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида «Ўсмир», «Давомат», «Ўқувчи», «Тиғ», «Қора телефон», «Комплекс» каби профилактик тадбирлар олиб бориляпти.

Олиб борилган «Комплекс» профилактик тадбир давомида Фориш қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи 3-босқич талабаси, «Қўлба» маҳалласи Кўҳнабозор қишлоғида яшовчи Равшанов Назим Азим ўғлига тегишли бўлган «Самсунг» уяли телефони аппарати кўздан кечирилганда телефон хотирасининг «Телеграмм» файлида 2 дона парнографик мазмундаги видеолавҳалар сақлаб келаётгани аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

Ушбуҳолат юзасидан унга нисбатан тегишли таъсир чоралари кўрилди.

Маҳмуд ХУДАЙБЕРДИЕВ,

туман ИИБ ХП бўлинмаси ёшлар ва вояга

етмаганлар орасида

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи

катта инспектори, лейтенант.

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 26 02 2018 йил
0
112

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига