Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларига касбий қайта тайёрлаш курслари ўтказилмоқда

Жиззахда мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларига касбий қайта тайёрлаш курслари ўтказилмоқда

Cана : 26-02-2018   /   Жиззах янгиликлари, Маданият   /   кўрилди: 303

Жиззах Давлат педагогика институтида вилоятдаги мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари бепул қайта тайёрланмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 14 февралида "Мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган” видеоселектор йиғилишида тизимда фаолият олиб бораётган тарбиячиларнинг савияси, билими ҳамда кўникмалари масаласига алоҳида эътибор қаратди.

"Болалар тарбияси жараёнига ўз ишини пухта биладиган, малакали ва ҳар бир болага индивидуал ёндаша оладиган педагог-кадрларни жалб қилган ҳолда, уларни гўдаклигидан онги ва тафаккурини тўғри шакллантириб бормасак, келажакда юксак савия, билим ва маънавиятга эга бўлган баркамол авлодни тарбиялаш қийин бўлади”, деди Шавкат Мирзиёев.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Жиззах Давлат педагогика институтида дефектолог (логопед), амалий психология ҳамда мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси йўналиши бўйича қайта тайёрлов курсларига қабул қилинган илк тингловчилар учун ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

-Машғулотлар замонавий педагогик, мультимедиа ва ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда илғор хорижий тажрибалардан кенг фойдаланган ҳолда олиб борилмоқда,- дейди вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ботир Тўхтамишев. -Барча аудитория, ўқув хоналари компьютер ва замонавий педагогик ускуналар билан таъминланган. Қайта тайёрлов курсига вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан 413 та жой ажратилган бўлиб бугунги кунда 322 нафар олий маълумотли талабгор жалб этилди.

Ташкил этилган курсларда ўқув машғулотларини олиб бориш учун Жиззах Давлат педагогика институти ва малака ошириш ҳудудий маркази кафедраларининг профессор-ўқитувчилари, малакали амалиётчи мутахассис кадрлари таркибидан юқори методик тайёргарликка эга 36 нафари саралаб олинди.

Мактабгача таълим муассалалри педагог ходимларинин гкасбий қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш билан боғлиқ ҳаражатлар Ҳудудий марказнинг 2018 йил учун ҳаражатлар сметасидан амалга оширилмоқда.

Вилоятдаги ушбу йўналиш бўйича олий маълумотлиларни мазкур қайта тайёрлов курсларига таклиф этамиз.

 

Вилоят ҳокимлиги

Ахборот хизмати
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!