Арнасойда ЎзМТДП туман партия ташкилоти Кенгашининг IX Мажлиси ўтказилди

Арнасой тумани 5-мактаб фаоллар залида ЎзМТДП Арнасой туман партия ташкилоти Кенгашининг IX Мажлиси ўтказилди.

Мажлис кун тартиби юзасидан Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Арнасой туман партия ташкилоти Кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2018 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида масалалар муҳокама қилинди.

- 2018 йилда туман партия ташкилоти ишини мустаҳкамлашда яхши натижалар самараси, албатта тарғибот-ташвиқот ишлари асосини ташкил қилади. Уларнинг самарали амалга оширилиши партиянинг кенг жамоатчилик орасига кириб боришида, аъзоларимиз сафи кенгайиши, хайриҳоҳларимиз сони ортишида, энг муҳими партиянинг барқарор электорати шаклланишида муҳим ўрин тутади,- дейди ЎзМТДП Арнасой туман партия ташкилоти Кенгаши раиси Рустам Нурматов. – Айниқса, қуйи бўғинлар сиёсий партиянинг асосий таянчи эканидан келиб чиқиб, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада жонлантириш, партия туман Кенгашининг қуйи бўғинлар билан ҳамкорлигини янада кенгайтиришга алоҳида аҳамият қаратиш лозим. Бугунги кунга келиб БПТлар сони 31 тани ташкил қилиб, улар билан бевосита фаолият юзасидан самарали ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлик гуруҳи ташаббуси билан туман Кенгаши сессияларига олиб чиқилган 2 та масала диярли яхши кўрсатгич эмаслиги, боиси, аҳолининг мавжуд муаммолари юзасидан тўлалигича ўрганилмаганлиги қайд этилди.

Мажлис якунида юқоридаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Гулчеҳра Турлибекова

Халқ депутатлари Арнасой туман

Кенгаши депутати

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига