Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. ПИЁЗ САРАТОННИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

ПИЁЗ САРАТОННИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

Cана : 27-02-2018   /   Жиззах янгиликлари, Саломатлик   /   кўрилди: 304

Ҳозирги даврда аҳоли ўртасида жисмоний меҳнат ва ҳаракатнинг камлиги, ҳар кунги энергия сарфи қисқариши туфайли инсон учун сабзавотларнинг озуқалик аҳамияти қисқариб бормоқда.

Сабзавотларни истеъмол қилиш эса моддалар алмашинувини бошқариб, киши организмини соғломлаштиради. Бу эса саломатликни тиклашда муҳим ҳисобланади.

Маълумки, пиёз шифобахшлик, пархезлик, овқат ҳазм қилишлик ҳусусиятларга ҳамда фойдали витамин ва эфир мойларга бой сабзавот турларидан саналади.

Пиёзни овқатларга қўшимча сифатида тез-тез истеъмол қилиш иштаҳани очиш билан тугамайди. Пиёз бош миянинг физиологик ҳолатига ижобий таъсир қилади. Пиёздаги фойдали моддалар асаб тўқималарини зарарли моддалардан тозалаб, бутун организм фаолиятини фаоллаштирар экан. Олимларимиз кундалик озиқ – овқатларга маълум миқдорда пиёз қўшилиши бош мияни яшартиришини аниқлашди.

Пиёзли маҳсулотларни мутазам истеъмол қилгувчилар унинг фойдали жиҳатларини дарров сезишади: ушбу маҳсулот инсон кайфиятини кўтариб, фикрлаш қобилиятини теранлаштиради.

Таъкидлаш жоизки, пиёзнинг фойдали ҳусусиятларини узоқ йиллардан бери ўрганиб келган олимлар яқинда унинг кўкрак бези саратони профилактикасида ишончли восита эканини ҳам аниқлашди.

Маълум бўлишича, сабзавот таркибидаги моддалар одам организмидаги саратон ҳужайраларининг ривожланишига тўсқинлик қилиб, иммун тизими фаолиятини яхшилайди.

Бундай фойдали ҳусусиятларга эга бўлган пиёзни истъмол қилишни ҳар биримиз канда қилмаслигимиз лозим.

 

 

Ўғилой Исмоилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!