Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

САЙЁРАМИЗНИ АСРАЙЛИК

Cана : 27-02-2018   /   Жиззах янгиликлари, Муносабат, Экология   /   кўрилди: 295

САЙЁРАМИЗНИ АСРАЙЛИК

Ер жамийки бойликлар манбаи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам инсон уни улуғлаб, эьзозлаб, оно заминдеб таьрифлайди. Табиатга бўлган меҳр-муҳаббат инсоннинг гудаклик чоғида унинг онгига синга бошлайди.

Табиатга меҳри кучли бўлган одамгина ватанига бўлган меҳри ҳам юксак бўлади. Қалбида меҳр-шафқат, рахмдиллик сингари маънавий-ахлоқий фазилатлар устуворлик қиладиган одамлар табиатдаги ҳар бир нарса ва ҳодисага оқилона муносабатда бўладилар.

Бугунги кунда табиатнинг инқирозга учраётгани оддий хақиқат. Бу инқирознинг олдини олиш, табиатга нисбатан шафқатли муносабатда бўлиш она заминда яшаётган ҳар бир виждонли, иймонли кишининг фуқаролик бурчи ҳисобланади.

Зеро, Мустақил Ўзбекистонимизнинг биринчи Президенти И.А.Каримов "Бутун дунё ягона ва ўзаро боғликдир. Бизнинг муштарак бурчимиз ер юзини фарзандларимизга обод ва бахтиёр яшашлари учун муносиб қилишдир” деб бежиз айтмаган.

Аввало биз ўзимизда табиатга нисбатан муҳаббат ва ғамхўрлик туйғуларини шакллантирмас эканмиз бундай фазилатларни ўзгалардан ҳам талаб қила олмаймиз. Табиат эса доимо бизнинг ёрдамимизга муҳтож.

Бугун ер юзида аҳоли сонининг купайиши, фан ва техниканинг ривожланиши натижасида инсонларнинг ижобий таъсирлари доирасида салбий оқибатлар ҳам пайдо бўлмокда. Буни табиий бойликларнинг камайиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, экологик муносабатнинг бузилиши ва натижада турли иқлим ўзгаришларининг содир бўлиши, биологик хилма-хилликнинг камайиб кетиши, Орол буйи атрофида юзага келаётган экологик танглик, атмосферанинг ифлосланиши каби ўз ечимини кутаётган бир қатор муаммолар мисолида кўришимиз мумкин.

Шундан келиб чиққан ҳолда инсоннинг табиатга таъсирини маҳалий, минтақавий ва сайёравий турларга бўлиш мумкин.

Маҳаллий экологик муаммоларга кичик ҳудудларда рўй берадиган муаммоларни кўрсатиш мумкин. Яьни бирон бир дарё ҳавзаси сувининг ифлосланиши ёки кичик корхоналардан чиқаётган заҳарли чиқинди ва газ кабилар маҳалий муаммолардир.

Орол хавзасида юзага келган муам­молар айнан минтақавий муаммолар сирасига киради. Орол денгизининг келтириб чиқараётган муаммолари 10 миллионлаб одамларнинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Марказий Осиё 70 миллионга яқин аҳоли яшайдиган катта минтақадир. Ўзбекистон Марказий Осиёнинг марказида, сув транзит зонасида жойлашгани сабабли трансчегаравий таъсирларга дуч келади.

Шунинг учун трансчегаравий муаммоларни ҳал этиш биз учун долзарб масала ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Мар­казий Осиё минтақаси мамлакатлари куп йиллардан буён ушбу экологик офат оқибатларини бартараф этиш йулида самарали ишларни амалга ошириб келмоқдалар.

Сайёравий экологик муаммони бутун дунё аҳолисининг хўжалик фаолияти билaн боғлаш мумкин. Бугун саноат технологиялари ривожланиб бораётган бир даврда қўлга киритилаётган ютуқлар замирида экологияга булаётган турли таҳдидларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз.

Саноат корхоналари ва транспорт воситапаридан кўп миқдорда углерод (II) оксид ( ис гази), SO, азотнинг чиқарилиши оқибатида ҳаво ҳароратининг кутарилиб бораётгани, шимолий ва жанубий қутбдаги асрий музликлар эриб, у билан боғлиқ турли нохушликларни келтириб чиқармоқда.

Бундан ташқари жаҳонда саноатнинг жуда тез ривожланиши оқибатида атмосферага чиқарилаётган чиқиндиларнинг умумий ҳажми бир неча баробарга ортди.

Антропоген ифлосланишнинг асосий сабаблари ишлаб чиқариш корхоналаридан чиқарилаётган ва автотранспорт воситаларидан чиқадиган чиқиндилардир.

Бугунги кунда саёрамизда 7 миллиарддан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шунча аҳолининг эҳтиёжларини қондириб келаётган она сайёрамизни асраб-авайлаш, уни бус-бутунлигича гузал табиати билан келажак авлодга етказиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир.

 

Нормамат НУРМАМАТОВ,

Архитектура ва қурилиш факультетининг

3-босқич талабаси

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!