Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Форишдаги йиғилиш Президентимиз Мурожаатномасига қаратилди

Форишдаги йиғилиш Президентимиз Мурожаатномасига қаратилди

Cана : 28-02-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 295

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишга бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси томонидан вилоятининг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.

Фориш маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўтказилган шундай тадбирда ўқувчи ва ўқитувчилар, Мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими ходимлари иштирок этдилар.

Маърузачилар ислоҳотлар инсон манфаатларига қаратилгани билан аҳамиятга эга экани, уларни амалда таъминлаш бугунги куннинг асосий вазифаси эканини таъкидлашди.

Бу жараёнда жамоат назорати институти имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, қонун ижодкорлиги борасида кўп иш қилиш, қабул қилинаётган қонунларнинг таъсир кучини ошириш, аҳолига энг зарур бўлган соғлиқни сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида таъсирчан механизмлардан фойдаланиш зарур.

Тарғибот тадбирларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Президентимиз Мурожаатномасидан келиб чиқадиган асосий вазифалар ҳақида аҳоли, айниқса, ёшларга кенг тушунча бериш, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилгандир.

 

Мажбурий ижро бюроси

Фориш туман бўлими ходими

Ш.Маликова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!