Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

АНОР – ШИФОБАХШ МЕВА

Cана : 01-03-2018   /   Жиззах янгиликлари, Маслаҳат   /   кўрилди: 325

Анор – қимматбaҳо субтрoпик ўсимликлардан бири инсон саломатлиги учун махим озиқа бўлиб, юқори шифобахшлик хусусиятга эга. Мевасининг таркибида 8-21 % шакар.

Анор шарбати витаминларга бой маҳсулот саналади. Мева, пўсти ва илдизи қайнатмасидан тиббиётда ошқозон – ичак, юрак – қонтомир, организмнинг силласи қуриганда, камқонликда, атеросклерозда, нафас олиш йўллари инфекцияларида, бронхиал астмада, ангинада, радиоактив нурланишда, тутқаноқ ва бошқа касалликларни даволашда кенг фойдаланилади. Шарбати иштаҳани очади. Анорнинг ширин навларидан олинадиган шарбат жарроҳлик операцияларидан кейин, буйрак санчиқлари ва ошқозон – ичак бузилишларида самарали тикловчи восита сиқатида яхши фойда беради.

Анорнинг нордон навларидан олинадиган шарбат эса, диабет касаллигида ёрдам беради. Анор меваси пўчоғидан тайёрланган қайнатма ичак ёки ошқозон яллиғланиши ҳолатида ёрдам беради, дизентерия ва геморройга қарши курашда қўшимча самара келтиради. Таркибида С витамини жуда кўп миқдорда бўлган анор суви организмни мустаҳкамлайди ҳамда кўплаб вирусли касалликларнинг олдини олишда цитрусли мевалар шарбатидан қолишмайди. Шунингдек, анор иштаҳани очади, унинг уруғлари эса юрак мушакларини мустаҳкамлайди.

Анорнинг ҳамма қисмлари фойдали: пўчоғи, доналари, шарбати, данаклари, гуллари ва илдизи ҳам.

Бундан ташқари пўчоғида таннид ва бўёқ моддалари кўп бўлганидан ошловчи модда, калава ип, газламаларни бўяш учун бўёқ ва сиёҳ тайёрлашда ишлатилади. Гули ҳамда баргларидан оч ва тўқ қизил бўёқлар тайёрланади. Ёввойи анордан лимон кислотаси олинади, қандолатчилик соҳасида ҳам кенг фойдаланилади.

 

Академик Махмуд Мирзаев номли

боғдорчилик, узумчилик ва виночилик

илмий-тадқиқот институти

Жиззах илмий-тажриба станцияси

х/б бошлиғи Ўғилой Исмоилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!