Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда намунали ички ишлар органлари таянч пункти кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

Жиззахда намунали ички ишлар органлари таянч пункти кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

Cана : 02-03-2018   /   Жиззах янгиликлари, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 2399

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда ички ишлар органлари таянч пунктлари ва профилактика инспекторларининг ўрни ортиб бормоқда.

 

Шу боис кейинги йилларда мамлакатимизда ушбу тизим фаолиятини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Милиция таянч пунктларининг хотин-қизлар ташкилотлари, посбонлар, маҳалла фаоллари, таълим муассасалари ҳамда турли жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш ва рағбатлантиришда мазкур кўрик-танлов муҳим аҳамият касб этмоқда.

Туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган милиция таянч пункти иштирок этган танловнинг вилоят босқичида Жиззах шаҳри "Жиззахлик" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 6-милиция таянч пункти ғолиб, деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

– Турли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигимиз ҳудудда осойишталик ва ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда яхши самара бермоқда, – дейди 6-милиция таянч пункти профилактика катта инспектори, лейтинант Муроджон Низомов. – Аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни турли тўгараклар ва спорт машғулотларига жалб этиш борасида ҳам зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Натижада барча йўналишлар бўйича ижобий кўрсаткичларга эришилиб, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилмади.

"Энг фаол профилактика инспектори”, "Ёшлар етакчиси”, "Энг фаол маҳалла посбони”, "Энг фаол жазони ижро этиш инспекцияси ходими”, "Энг фидойи сектор раҳбари” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, муносиб тақдирланди.

 

 

 

Жиззах ИИБ матбуот гуруҳи
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!