Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. ЭНГ ҚАДИМГИ, ЭНГ ОММАВИЙ ИЧИМЛИК

ЭНГ ҚАДИМГИ, ЭНГ ОММАВИЙ ИЧИМЛИК

Cана : 03-03-2018   /   Жиззах янгиликлари, Қизиқарли фактлар   /   кўрилди: 2344

Ҳаётимизни чойсиз тасаввур қилиш қийин. Чойни бошқа ҳеч бир ичимликка тенглаштириб бўлмайди. Унинг турлари кўп. Ўзбек хонадонларида ҳеч бир кун чойсиз ўтмаса-да, кўпчилик уни рисоладагидек дамлаш, фойдали ва шифобахш хусусиятлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмас. Чойни тайёрлаш, дамлаш шу қадар муҳимки, ҳатто энг паст навидан ҳам жуда мазали ва фойдали ичимлик тайёрлаш мумкин.

 


Чойнинг ватани Хитой. Хитойликлар бундан 4 минг йил муқаддам уни дори сифатида истеъмол қилишган. Улар ёввойи ҳолда ўсган чойни аста – секин ўзлаштириб, кундалик ичимлик даражасига олиб келишган.

Чой таркибида деярли ҳамма дармондорилар бор. Каротин (А) – кўриш қобилиятини ошириб, кексалар учун жуда муҳим дармондоридир. Нафақат кўз, бурун, томоқ, нафас йўллари, ўпка ва сийдик йўлларини яхши ишлашини таъминлайди.

Чой енгил асаб стимулятори бўлиб, мия ва кўз фаолиятини фаоллаштиради, иш қобилиятини ошириб, хотира ва эътиборни жамлайди. Кайфиятни секин-аста кўтарувчи, дипрессияга қарши ўзига хос хусусиятга эга.

Чойдаги В1 (тиамин) асаб тизими, ички секреция безлари иш фаолиятларини яхшилайди. Ошқозон яраси, диабет касалликларига ижобий таъсир этади. В2 (рибофлавин) терини қуриб қолиш, шўрланишдан асраб, чиройли ва юмшоқ қилади. Жигарни қуриб қолишдан, сариқ касали, диабет ва миокарддан асрайди. Чой таркибидаги В15 дармондориси (патотеновая кислота) терини дерматит касалидан асраб, кучли катализатор вазифасини ўтайди. РР-дармондориси (никотин кислотаси) сувда яхши эрувчан, юқори ҳароратга чидамли хусусиятларга эгадир. Никотин кислотаси чойда кўп миқдорда учрайди. С-дармондориси чойнинг баргида лимон ёки апелъсин шарбатидан 4 марта кўп. Чойнинг асосий дармондориси Р(С2) қонни тозалаб, суюлтириш хусусиятига эга. Ўсимлик дунёсида Д дармондориси энг кўп бўлгани - бу чойдир. Меъёрида дамланган чойдан бир кунда 3-4 стакан ичсак жисмимизга тегишли Р дармондорисининг суткалик меъёрини таъминлаган бўламиз.

Аммо аччиқ дамланганини меъёридан ортиқ ичмаслик керак. Чойнинг энг сифтлиси қўлда терилган йирик – йирик биргли навидир. Майда ва пакетчаларга солинган чойлирнинг фойдали хусусиятлари анча кам бўлади.

Чойнинг нафақат фойдаси, балки зарари ҳақида ҳам айтиб ўтишимиз жоиз. Таркибида кофеин бўлгани боис ҳомиладор аёллар ҳомиласининг ривожланишига салбий таъсир этади. Улар чойни кам ичганлари маъқул. Артеросклероз ва қон босими ошадиганлар учун аччиқ қора чой ичиш тавсия этилмайди. Чой чанқовбосди ичимлик бўлгани билан оч ҳолатда ичилмайди. У ошқозон ва ошқозоности безининг иш фаолиятини бузади. Ҳаддан зиёд иссиқ, куйдирувчи чой томоқдаги юпқа пардаларни йиртиб, қизилўнгачга зарар етказади.

Совуғи танада совуқликни ошириб, намликни кўпайтириб юборади. Аччиқ чойни кечки пайт соат 6 дан сўнг кўп ичмаган маъқул, чунки таркибидаги кофеин ва теин уйқусизликни келтириб чиқаради.

Дорини чой билан ичманг, фойдали хусусиятлари йўқолади. Чойни овқатдан олдин ҳам, кейин ҳам ярим соат ўтгач, ичган маъқул. Дамланган чойдаги фенол, липоид, эфир мойлари 20-30 минутдан сўнг ўз фойдали хусусиятларини йўқотиб, йнийди.

Чойнинг устига кетма – кет қайноқ сувни солиш, яъни, қуруқ чой солмасдан дамлаш, чойнинг фойдаси эмас, зарарини кўпайтиради. Чойни кун давомида 1 литр миқдорида ичиш фойдадан ҳоли эмас. Иссиқ ва аччиқ чой беморнинг ҳароратини ошириб юборади.

Баҳорда гул исли, нафис, ёқимли маза берувчи чойларни ичган маъқул. У қиш бўйи йиғилган совуқликни, зарарли моддаларни ҳайдаб, вужудга куч бағишлайди.

Ёзнинг иссиқ кунларида нафис яшил баргли тиниқ кўк чой танага тозалик, салқинлик ва ором бағишлайди.

Куз фаслида кўк ва қизили аралаштириб дамлангани яхши самара беради.

Қишда эса илиқ табиатли, танага иссиқлик ва ширин таъм берувчи қизил ва қора чойни истеъмол қилиш фойдали.

 

Ўғилой Исмоилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!