Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Зоминдаги Ғорбобо зиёратгоҳи

Cана : 03-03-2018   /   Жиззах янгиликлари, Қадамжолар   /   кўрилди: 2265

Зомин тумандаги Култепақишлоғида жойлашган мазкур зиёратгоҳ ҳақида бир неча афсанолар бор. Улар бир-бирини тўлдиради….

"Зомин мавзеларидан бирида дунёга келган Абдулкарим исмли инсон Наманганда ХХ асрнинг ўрталарида Мағзуби Намангоний мактабига ўқишга боради.

Абдулкарим 8 йил давомида мактабда оғир юмушларни бажариш билан бир қаторда тинимсиз билим олиб, ислом арконлари, тиббиёт илмини мукаммал эгаллайди.

Мағзуби Намонгоний илм даргоҳининг довруғи турли жойларга тарқалган эди. Ўша вақтда Самарқанддан имом жўнатинг деган нома келади. Шунда Мағзуби Намонгоний шогирдларига "Бизнинг олдимизга ким бирғалвир сув олиб келса, шу Самарқандга имом қилиб жўнатилади” дейди. Унинг қўлида йигирма йилдан ортиқ таълим олган шогирдлари қила олмаган бу ишни Абдулкарим амалга оширади.

Мағзуби Намонгоний шогирди Абдулакримга ҳужжат тўғирлаб, мухр босади ва оқ туя бериб, шу туя қаерга чўкса шу ерда қирқ кун чилла ўтириб кетавер дейди.

Йўлга чиққан Абдулкарим туяси Култепа қишлоғига етганида ҳозирги ғор олдига чўкади. Абдулкарим шу ерда ғор ковлаб, 40 кун чиллада ўтиради. Маҳаллий халқ орасидаги ярадорлар, дарддорлар унинг олдига келиб ундан шифо топадилар. Бу инсон бу ердан кетгач, у чиллахона қилган жойни маҳаллий халқ ўзлари учун муқаддас қадамжога айлантиради. Гарчи бу афсона халқ орасида тилдан-тилга ўтиб келган бўлсада, унинг замирида ҳақиқат ётибди. Чунки охирги йилларда ғор ичидан топилиб, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институтига жўнатилган тарихий ҳужжатга институт катта ўқитувчилари С.Ғуломов ва С. Муҳаммадаминовлар томонидан (13.11.2017) амалга оширилган қисқа тавсифда "Зомин тумани Култепа қишлоғидаги ғордан топилган топилма ҳақида – Абдулкарим бобо ғорда чилла қуриб Ал Бухорийнинг ҳадисларини, Қуръонни ёд олган. Ибн Синонинг халқ табобати китобларини ўқиб ўрганиб шарқона усулда одамларни даволаган. Илм олувчиларга номоз, закот, рўза ва ҳаж амалларидан таълим берган. У кишига муҳр билан тасдиқланган ҳужжат берилганлиги ҳам кўрсатилган. Ғорнинг тарихи шифо ва маърифат олувчилар учун бир зиёрат масканни эканлиги маълум”- деган сўзлар битилган эди.

Ҳозирда зиёратгоҳ ғори оғзида ажойиб кичик гумбазли хонақоҳ қад ростлаган. Зиёратгоҳолдида шу ном билан аталувчи масжид ҳам аҳолига хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда зиёратгоҳ яра тошган беморлар, фарзандсиз аёллар, турли дард билан келувчи зиёратчилар билан банд...

Давоми бор...

 

Жуманиёз Сангиров.

ЖДПИ тарих факулътети

3 босқич талабаси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!