Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Арнасойда аҳоли билан учрашув ўтказилди

Арнасойда аҳоли билан учрашув ўтказилди

сана : 07-03-2018   /   Жиззах янгиликлари, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 125

ЎзМТДП Жиззах вилоят худудий партия ташкилоти Кенгаши "Аёллар қаноти” ва "Ёшлар қаноти” ҳамда Арнасой туман партия ташкилоти томонидан Арнасой тумани Чўлқувар ҚФЙ аҳолиси билан учрашилди.

 


 

Жумладан янги қишлоқда истиқомат қилувчи Дилробо Болтаева ҳозирда ҳунармандчиликнинг тикувчилик йўналиши шуғулланаётганлиги, фаолиятини кенгайтиришда имтиёзли кредит ва жой масаласи борасида мурожаати ўрганилди.

– Уй шароитида 2 та тикув машинаси орқали аҳолига хизмат кўрсатаяпман, аммо фаолиятни кенгайтириш учун етарлича маблағ йўқлиги ва жой борасида бироз қийналаяпман, -деди Дилробо Болтаева – аввало, тикув машиналарини сотиб олиш учун 7 млн миқдорида кредит ажратилса ва жой масаласида ёрдам кўрсатилса яхши бўларди.

Шунингдек, ҳудудаги Чорводор кўчаси 2-уй 4-хонадонда яшовчи фуқаро Гавҳар Нарзиева ҳам уй шароитида чопондўзлик ва гиламдўзлик билан шуғулланиб, буюртма асосида аҳоли талабига қараб эҳтиёжларини қондириб келаётганлигини ва ушбу ҳунарманд ҳам фаолияти юзасидан устоз – шогирд мактаби анъанасини ва оилавий тадбиркорликни кенгайтириш юзасидан кредит олишга муҳтожлигини билдирди.

"Чўлқувар” ҚФЙ Р.Ҳасанов кўчаси 2-уй 1-хонадонига ташриф чоғида, 61 ёшли Қаршигул Қодирова 3 маротаба оғир жарроҳликни бошидан ўтказганлиги, 5 нафар қизларини уйли жойли қилиб, турмуш ўртоғининг бевақт оламдан ўтганлиги боис бир нафар фарзанди билан бироз қийналаётганлигининг гувоҳи бўлдик.

Ушбу фуқаронинг мурожаатига асосан "Чўлқувар” ҚФЙ раиси А.Бердиев билан учрашилди ва даволаниш учун бир марталик моддий ёрдам ажратишлиги айтилди.

Ҳудуддаги 6-сонли мактабнинг фаоллар залида ҳам аҳоли билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун моҳиятини юзасидан Халқ депутаталари туман Кенгаши депутати Нодира Аннақулова – парламент вакиллари тимсолида бутун халқимизга йўллаб, одамлар эътиборини яна бир бор мамлакатимиз хаётидаги мухим ўзгаришларга қаратганлиги, зеро, давлатимиз рахбари таькидлаганидек, қайси соха, қайси йўналиш бўлмасин, бизнинг фаолиятимизга асосий бахони халқимиз беради, бундан буён бошқача бўлмайди. –дея йиғилганларга атрофлича маълумот бериб ўтди.

Тадбирда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Арнасой туман Кенгаши раисининг Диний – маърифий масалалари бўйича ўринбосари Рўзигул Муродова Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисиди”ги фармон юзасидан тўхталиб, худудда, хотин-қизларнинг сиёсий – хуқуқий маданиятини шакллантиришда кўрик танлов ва лойиҳалар самарадорлигини кенгайтириш лозимлиги борасида фикр мулоҳзалар билдирилди.

Тадбир якунида иштирокчилар тамонидан билдирган мурожаатлар депутатлик назоратига олинди.

 

Рустам Нурматов

ЎзМТДП Арнасой туман

партия ташкилоти кенгаши раиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета