Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

ЯНТОҚНИНГ ХОСИЯТЛАРИ

Cана : 09-03-2018   /   Жиззах янгиликлари, Маслаҳат   /   кўрилди: 549

Янтоқ ўсимлиги – чорва моллари учун тўйимли озуқа манбаи эканлиги азалдан маълум. Лекин ушбу "дағал хашак”нинг турган битгани шифобахш ўт эканлигини ҳамма ҳам билавермаслиги мумкин. Халқ табобатида янтоқдан минг йиллар давомида фойдаланиб келинган.

Янтоқ турларининг ер устки қисми таркибида сапонинлар, флавоноидлар, кумаринлар, эфир мойи, витаминлардан С, В2, К, каротин, органик кислоталар, қандлар, сув, шиллиқ ошловчи ва бошқа моддалар бор. Илдизида эса алкалоидлар, сапонинлар, гликозидлар, смола, бўёқ ва бошқа бирикмаларни сақлайди.

Буюк табиб Абу Али ибн Сино янтоқ турларининг ер устки қисмидан тайёрланган дамламани йўтални қолдирувчи ҳамда терлатувчи ва сурги дори сифатида ишлатган. Шунингдек, унинг баргидан олинган ёғни бод касаллигида малҳам сифатида қўллаган. Барг ва шохчаларидан тайёрланган эритма билан эса ошқозон яллиғланишини ва бачадон шамоллашини даволаган.

Халқ табобатида янтоқ илдизидан тайёрланган қайнатма (баъзан дамламаси ҳам) бавосил касаллигини ҳамда яраларни даволашда, ичдан қон оқишини (қон аралаш ич кетганда) тўхтатиш учун ишлатилади. Шунингдек, жигар, меъда-ичак яраси ва бошқа касалликларни даволашда қўлланилади.

Янтоқ танасидан тайёрланган дамлама юқорида айтилган касалликларда ҳамда ангина, тонзиллит, стоматит, йирингли отит, бурун-томоқ яллиғланишида, бачадон ярасида ва буриштирувчи восита сифатида ич кетиш, меъда-ичак касалликларини даволашда ҳам фойдаланиб келинади.

Шакарянтоқ шакари (манна) ёш болаларга сурги дори сифатида ҳамда иситмани тушириш учун берилади, лекин бола чечак билан касалланган бўлса, уни бериш мумкин эмас. Илдизи ва ер устки қисмининг, дамламаси, настойкаси, суюқ экстракти сийдик ҳайдовчи, терлатувчи, қон оқишини тўхтатувчи, яллиғланишга қарши таъсир этувчи ва яраларни даволовчи хусусиятга эга экани бугунги кунда тиббиёт фанига маълум.

Янтоқ сувчечакни даволашда ҳам фойдалидир. 250 мл. Қайнаган сувга бир чой қошиқ майдаланган янтоқ илдизи аралаштирилиб, уч соатга дамлаб қўйилади. Кейин докадан сузиб олиниб, безгакли иситма кўтарилганда томоқни чайқаш орқали амалга оширилади.

Янтоқ шираси ташналикни босиш, терлашни тўхтатиш ҳамда сийдик ҳайдаш хусусиятига эгалиги боис, унинг гулидан, баргидан дамланган чой ҳам истеъмол қилинади.

Мисол учун, айрим табобатга оид рисолаларда қуйидаги маслаҳат битилган:

"Икки қошиқ майдаланган янтоқ ўтидан ёки илдизидан олиб, 250-300 мл. қайноқ сувга солинади ва 15 дақиқа паст оловда қайнатилади. Совугач, сузиб олинади. Қайнатмадан кунига илиқ ҳолда овқатдан ярим соат олдин 50 мл. дан ичилса (эрталаб, тушда, кеч ва ухлашдан олдин), сурункали ич кетишида ёрдам беради”.

Ҳа, табиатнинг ўзи табиб деганларидек, юртимизнинг ариқ, зовурлари бўйларида, экин майдонлари, чўлу биёбонларида ўсиб ётадиган "беор” янтоқда буни қарангки, одам саломатлиги учун фойдали бўлган хусусиятлар жуда кўп экан.

Ўғилой Исмоилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!