Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида муаммолар ўз ечимини топмоқда

Жиззахда “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида муаммолар ўз ечимини топмоқда

Cана : 10-03-2018   /   Жиззах янгиликлари, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 330

ЎзМТДП вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти” ва "Ёшлар қаноти” томонидан "Тараққиёт йўлидаги вазифаларимиз” шиори остида ўтказиб келинаётган "Уйма-уй” лойиҳаси доирасида аҳоли, ҳусусан хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида учраётган кўплаб муаммолар ижобий ечим топмоқда.

 

Шу маънода, партиянинг Ш.Рашидов туман Кенгаши ходимлари ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутати З.Раззоқова тумандаги "Яхтанлик” МФЙга ташриф буюрди.

Ташриф давомида аҳоли турмушида учраётган турли муаммолар ўрганилди. Жумладан, Чаманзор кўчасида истиқомат қилувчи Соҳиба Рахмонова кредит олишга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. 3 нафар фарзанднинг онаси С.Рахмонова тижорат банкларидан кредит олиб, паррандачилик билан шуғулланишга астойдил бел боғлаган.

Аммо, фуқаро бу борада бир қатор тўсиқларга дуч келган. Соҳиба Рахмонованинг қўшниси Дилдора Тиркашева ҳамда Муқумий кўчасида яшовчи Наргиза Муродова ҳам паррандачилик билан шуғулланиш мақсадида имтиёзли кредит олишни мақсад қилган. Бироқ бу фуқаролар ҳам юқоридаги каби муаммоларга дуч келган. Маҳалланинг Гулшан кўчасида яшовчи фуқаро Мавлуда Холматованинг чорвачилик билан шуғулланиш истаги бор-у, аммо имконияти етарли эмас. Бу фуқаро ҳам имтиёзли кредит олиш учун амалий ёрдам сўраган.

Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилган фуқароларга партия ходимлари ва депутатлар кўмагида тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиш бўйича тегишли кўрсатма ва амалий ёрдам бериладиган бўлди.

 


Мазкур масалалар бўйича фуқароларга тегишли кўрсатмалар берилиб, мутасадди ташкилотлар билан биргаликда амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!