Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахлик журналистлар пойтахтда ташкил этилган лойиҳада иштирок этишмоқда

Жиззахлик журналистлар пойтахтда ташкил этилган лойиҳада иштирок этишмоқда

Cана : 12-03-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ   /   кўрилди: 284

Жорий йилнинг 12-14 март кунлари Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан «Давлат дастурларининг амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш: журналист масъулияти ва ҳуқуқлари»лойиҳаси доирасида республика анжумани, медиа-тур, семинар-тренинглар ташкил этиш белгиланган эди.

Унда Жиззах вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Акмал Биноқулов, "Дўстлик ҳаёти" газетаси бош муҳаррири Бердиёр Қораев ҳамда "Ғаллаорол овози" мухбири Дилафрўз Холбоевалар ҳам иштирок этишмоқда. 

12 март куни бошланган лойиҳанинг дастлаб кунининг биринчи ярмида Зангиота туманида жойлашган «Highway Logistics» логистика марказига ҳамда тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида трикотаж маҳсулотларининг экспорти билан шуғулланаладиган объектига медиа-тур ташкил этилди.

Куннинг иккинчи ярмида эса "Пойтахт" бизнес марказида журналистлар учун Наргис Қосимова томонидан "ОАВ тўғрисидаги қонунчилик базаси"га ўзгартиришлар ва киритилган қўшимчалар тўғрисида давра суҳбати уюштирилди. 

Лойиҳа давом этмоқда.

 


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!