Жиззахда “Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида бепул ўқув курси ташкил этилди

ЎзМТДП вилоят Кенгаши ҳамда Жиззах Давлат педагогика институти физика-математика факультети ўқитувчиси Сардор Ўсаровнинг ташаббуси билан "Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида Жиззах шаҳридаги 9-мактабда ўқув-курси ташкил этилди.

 

Мазкур курсга уюшмаган ёшлар ва кам таъминланган оила фарзандларидан 18 нафари жалб қилинди. Эндиликда ўғил-қизлар ушбу ўқув-курсида физика фанини чуқур ўзлаштириб, олий таълим муассасаларига кириш имтихонларига пухта тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўлди.

- Мен ёшлигимдан физика фанига қизиқаман. Ўтган йили олий таълим муассасага шу йўналиш бўйича ҳужжат топширдим. Аммо, кириш имтихонларида кўзланган натижага эришолмадим. Ўқишга бўлган қизиқишим сабабли билимимни янада мустаҳкамлаш мақсадида курсларга боришни режа қилган эдим. Лекин баъзи сабабларга кўра менда ўқиш имконияти бўлмади. Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан "Хизмат-беминнат” ўқув-курслари ташкил этилаётганлигини эшитдим ва биринчилардан бўлиб ўқишга ёзилдим, - дейди Санжар Ҳасанов.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Сардор Ўсаров "Хизмат-беминнат” лойиҳасининг энг фаол ўқитувчиси ҳисобланади. У лойиҳада биринчилардан бўлиб ихтиёрий дарс бериш истагини билдирган.Қувонарлиси, ўтган 2017 йилда Сардор Ўсаров ташкил этган "Хизмат-беминнат” ўқув-курсларида таҳсил олган ёшларнинг бирваракайига уч нафари олий таълим муассасаси талабаси бўлишга мушарраф бўлди.

С.Ўсаровнинг самарали меҳнати ЎзМТДП Марказий Кенгашининг эътиборига сазовор бўлди. У нафақат партиянинг Марказий кенгаши, балки Жиззах вилоят кенгаши томонидан ҳам амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ташкил этилишида ва юқори савияда ўтказилишида асосий ташаббускорлардан бири ҳисобланади.

Ота-боболаримиздан қолган "Cавобишни ҳар ким ва ҳар куни қилишикерак” деган нақл лойиҳанинг асл мақсадини жамоатчиликка етказишда қўл келди. Эришилган натижалардан сўнг ота-оналар ва ёшларнинг лойиҳага бўлган қизиқиши янада ортиб бормоқда. Демак, бундан билиш мумкинки - қилинган хизмат чин маънода беминнат бўлган.


Улуғбек Мустафоев,

ЎзМТДП вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

 

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига