Зафарободда 4-сектор кўмагида 253 нафар ишсизнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда

 

      

         Зафаробод тумани давлат солиқ инспекциясига қарашли 4-сектор ишчи гуруҳи аҳолига янада яқин бўлиш учун туманнинг чекка-чекка қишлоқларида, аҳолининг турмуш шароитлари билан яқиндан танишмоқдалар. Мазкур туман ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича 4-секторга туманнинг 2 та "Лолазор” ва "Чимқўрғон” ҚФЙ ҳудудлари бириктирилган. Ушбу сектор ҳудудида 1145 та хонадон мавжуд бўлиб, 6934 нафар аҳоли истиқомат қилади. 2018 йил 1 январь ҳолатига ҳудуддаги 618 та хонадонга уйма-уй кириб мавжуд ҳолат ўрганиб чиқилди. Ўрганилган хонадонларда 432 та турли муаммолар борлиги аниқланиб, уларнинг 417 таси бартараф этилди. Вилоят даражасидаги 8 та ва туман даражасидаги 6 та муаммолар "йўл харитаси”га киритилди.

     4-сектор ҳудудида истиқомат қилаётган 441 нафар пенсионерларга жорий йилда 54 маротаба, 71 нафар ногиронлиги бор  фуқароларга эса 12 маротаба манзилли ёрдамлар кўрсатилди. "Чимқўрғон” ҚФЙ да яшовчи Дилфуза Раҳимовага ногиронлик авравачиси олиб берилди.  Шунингдек, ҳудудда 4 нафар ёлғиз пенсионерларнинг ҳолидан доимий равишда хабар олинмоқда.

     "Чимқўрғон” ҚФЙ да 1 км узунликда зовур қазилиб, аҳоли томорқаларининг захи кетказилди. Минг метрга яқин узунликда электр тармоғининг симлари янгиланиб, электр носозликларининг олди олинди.

     Сектор ҳудудида 56 нафар кам таъминланган оилалар мавжуд бўлиб, уларга 14 марта моддий ёрдамлар кўрсатилган.

    Сектор аъзоларининг сайъи – ҳаракати натижасида 2013 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. Ҳозирда 253 нафар фуқаро ишсиз ҳисобланади ва уларга туман бандликка кўмаклашиш маркази 169 та бўш иш ўрни таклиф этмоқда.

      Шунингдек, ҳудудда савдо ва бошқа соҳаларга ихтисослашган 38 нафар якка тартибдаги, 2 та юридик шахс мақомидаги, жами 40 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Улар сонини ошириш борасида етарли даражада профилактик ишлар олиб борилмоқда. Тадбиркорларга солиқ қонунчилигидаги имтиёзлар тушунтирилмоқда.   

       Боғдорчилик борасида ҳам талайгина ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2362,0 гектар кузги бошоқли экин майдонлари тўлиқ азотли минерал ўғитлар билан озиқлантирилган. Мазкур ҳудуддаги 10,5 гектар боғзорлар мавжуд бўлиб, тегишли агротехник тадбирлар ўз вақтида олиб борилмоқда.

      Чорвачилик бўйича 1 та лойиҳа асосида 400,0 млн сўмлик кредит маблағлари ўзлаштирилиб, туячилик ва қўйчиликка ихтисослашган хўжалик ташкил этилган.

                                                                 

Эркин Эркабоев, Зафаробод туман ДСИ раҳбари

 

 

 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига