НОК ҚОН АЙЛАНИШ ФАОЛИЯТИНИ МЕЪЁРГА КЕЛТИРАДИ

 

Нокда фруктоза глюкозага нисбатан кўпроқ ва унинг шифобахшлигини янада оширади. Фруктозага тўйинган организм инсулинга эхтиёж сезмайди. Шундай экан, нок ўз навбатида қандли диабетга ҳам даво бўлади.

Нок таркибида ноёб эфир мойи сақланади. Бу мева иммунитетни оширади, инфекцион касалликлар ҳамда яллиғланишдан асрайди. Шунингдек, нок депрессияга қарши курашишга ёрдам беради. Бундан ташқари, нокда макро ва микро элементлар етарлича.

Нок чарчоқни енгиш, қонни кўпайтириш, бош айланишидан халос бўлиш, юрак фаолиятини яхшилаш, иштаҳани очиш ва кўз, оғиз атрофларидаги ажинларни кетказиш учун ҳизмат қилади.

Нок таркибидаги калий иони уйқусизликдан халос этади, асабни тинчлантиради, қонда холестирин миқдорининг кўпайиб кетишига йўлқўймайди. Органик кислоталар эса ошқозонда хазм бўлиш жараёнини яхшилайди, жигар ва буйраклар фаолиятини стимуллаштиради. Бу кислоталар захарли микробларга қарши курашишга ҳам ёрдам беради.

Нок жуда тўйимли мева бўлиб, кишини табиий қувватлантиради. Шунга қарамай, унинг 100 граммида бор йўғи 42 ккал бор. Шунингдек нокда микробларга қарши курашишда ноёб хисобланган гликозидлар мавжуд бўлиб, у организмдаги турли инфекцион касалликларнинг олдини олишда самарали ёрдам беради. Нок капиллярларни кучайтириб, юрак-қон томир тизимини ёшартиради. Шунинг учун ҳам нок беқиёс дармондори даражасига кўтарилган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки ушбу мевани пўсти билан истеъмол қилиш лозим. Чунки унда клетчатка, целлулоза ва организм учун жуда фойдали бўлган фитонутриентлар бор.

Бундан ташқари нокда атробутин антибиотиги борлиги сабаб ундан нафас йўлларидаги, бел, думғаза, буйрак, ўт пуфаги, жигар ва талоқдаги шамоллашда фойдаланилади. Ошқозон-ичак яраси, гастрит, ошқозон яраси бор одамларга нок меваси ва шарбати тавсия этилмайди.

Жигар, ошқозон – ичак касалликлари безовта қиладиган инсонларга нок жуда фойдали. Янги тайёрланган нок шарбати организмдаги захарни чиқариш хусусиятига эга бўлгани учун ундан антибиотиклар билан даволангандан кейин тозаловчи ва тикловчи восита сифатида фойдаланилади.

Шамоллаш, юқори харорат ва йўталдан халос бўлиш учун 4 дона нокни майда тўғраб, устига 3 пиёла қайноқ сув қуйинг ва 10 дақиқа паст оловда қайнатиб, 3-4 соатга бостириб қўйинг. Дармондори тайёр бўлгач, ундан кунига 3-4 махал овқатдан 30 дақиқа олдин ярим станкандан ичинг.

Хафақонда бир пиёла қуритилган нок ва ўрик мевасини аралаштириб, идишга солинг ва устидан 1 литр сув қуйиб, ўртача оловда етилиб пишгунга қадар қайнатинг. Дармондори қиёмига етгач, 4 соатга бостириб қўйинг ва кунига 3-4 махал ярим пиёладан ичинг.

Буйраклар касаллигида, жумладан, пиелонефритда бир пиёла қуритиб, майдаланган нокка 4 ош қошиқ сули ёрмасини қўшиб, устига 1 литр совуқ сув қуйинг ва паст оловда 15-20 дақиқа қайнатиб, сўнг 3 соат тиндиринг. Дармондори тайёр бўлгач, ундан кунига 2-3 махал ярим стакандан ичинг.

Бод касаллигидан азият чекаётган бўлсангиз, 2 чой қошиқ қуритиб майдаланган нок устига 1 пиёла қайноқ сув қуйинг ва 2 соатга бостириб қўйинг. Тиндирилгандан сўнг кунига 3 махал 1-2 ош қошиқдан ичинг.

Ўт пуфаги яллиғланишида ҳар куни нахорга икки дона ноктаноувул қилиш ёки ёввойи нокдан тайёрланган, шакар солинмаган компот ичиш жуда фойдали. Ёввойи нокдан тайёрланган компот халқ табобатида простатитнинг олдини олишда кенг қўлланилади.

Етилиб пишган нокни яхшилаб эзиб, жарохатли жойга қўйсангиз, хатто экземани ҳам даволайди.

Нок компоти ва қайнатмасидан қолган нокни ташлаб юборишга шошилманг. Уни иссиқ холда есангиз, томоқ йўлидаги балғам ва кучли йўталдан халос этади.

Нокнинг уруғи эса организмни гижжадан халос этади. Бунинг учун фақат уруғни яхшилаб қуритиб, писта каби чақиб есангиз, кифоя.

Камқонлик, қон айланишининг бузилиши, варикознинг олдини олишда ҳар куни 2-3 дона нок тановул қилиш ўз самарасини кўрсатади.

Нок шарбатини узлуксиз равишда 5-10 кун ичсангиз, организмдаги токсинларни хайдайди. Нок таркибида пектинларнинг кўплиги антимикроб вазифасини ўтайди. Яъни нок касални чақирувчи бактерияларни йўқ қилади. Нок шарбатида мураккаб эфир мойининг кўплиги боис пешоб хайдаш хусусиятига эга. Шунингдек, бу шарбатдаги эфир мойи витаминлар билан қўшилиб, инфекцион касалликлардан химоя қилади ва яллиғланиш жараёнларини бартараф этади. Таркибида фоли кислотаси ва калций кўплиги боис болалар ва хомиладор аёлларга жуда фойдали. У нафақат болаларни, балки катта ёшлиларнинг ҳам қон айланиш фаолиятини меъёрга келтиради.

Олимларнинг илмий тадқиқотлари натижасида нок гипертония ва гипегликимия хасталикларини бартараф этиши таъкидлаб ўтилган. У нок таркибидаги крахмал ҳамда қанд моддаси одам организмига кўникишида ёрдам берувчи ферментлар фаолиятини тезлаштиради. Бундан ташқари, нок таркибида "С” витамини, калий кўпчиликни ташкил этади. Демак, буларнинг барчаси юрак фаолиятини яхшилайди. Агар гипертониядан азоб чекаётганлар доимий тарзда нок истеъмолига эътибор қаратишса, хасталик ортга чекинади. Қолаверса, нок иммунитетни кўтаришда ҳам жуда фойдали мева тури ҳисобланади.

Нок одамни аччиқ чой ёки қахвадан кўра яхшироқ тетиклаштиради, кайфиятни кўтариб, чанқоғини босади, хар куни икки дона нок истеъмол қилиш тушкунликка тушишнинг олдини олади.

 

Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик,

узумчилик ва виночилик илмий-

тадқиқот институтининг Жиззах илмий-

тажриба станцияси х/б бошлиғи

Ўғилой Исмоилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига