Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззах шаҳрида “Наврўз” нишонланган ҳудудда бир уюм маиший чиқиндилар қолди

Жиззах шаҳрида “Наврўз” нишонланган ҳудудда бир уюм маиший чиқиндилар қолди

Cана : 21-03-2018   /   Жиззах янгиликлари, Видео, Муносабат   /   кўрилди: 813

Куни кеча Жиззах шаҳрида "Наврўз” умумхалқ байрами кенг нишонланди. Халқ сайли тарзида ўтган байрам тантаналаридан сўнг "Ёшлар шаҳарчаси” ҳудудида бир уюм маиший чиқиндилар, бўшаган ароқ шишалари билан қопланди. Бу ҳақда Фейсбукдаги "Jizzakh community” гуруҳи саҳифасида маълум қилинди.

 

Хўш байрамни нишонлашга нишонладик, наҳотки чиқиндиларни ўзимиз билан олиб кетиш ақлимизга келмади. Баҳорий таомлар кўргазмасини ташкил этган вилоят ва шаҳар ташкилотлари, бошқармалар, ўқув муассасалари, маҳаллалар фаоллари едилар, ичдилар ва ортган чиқиндиларни ўша ернинг ўзига ташлаб кетдилар.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади, халқимизнинг қачон экологик маданияти шаклланади? Ўқув муассасалари ёшларга ўрнак бўлиш ўрнига ўзлари мана шундай ҳолатга йўл қўяётган бўлсалар, ёки маҳаллада ҳаммага намуна қилиб кўрсатилаётган кексаларимиз, маҳалла фаолларидан шундай маданиятсизликни кўрсатаётган эканмиз, эртага келажак авлоддан нимани кутамиз.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ушбу ҳолат кескин танқид қилиниб, ушбу ҳолатни содир этган ҳамшаҳарларимизни маданиятсизликда айблашди. Шунингдек ёшлар билан доим гавжум бўлган бу ҳудуд тугул истироҳат боғларимизда ҳам чиқинди ташлаш учун урналар йўқлигини таъкидлаганлар.

Қарс икки қўлдан чиқади деганларидек, шаҳар ҳудудида масъуллар томонидан чиқинди урналари ўрнатиладиган вақт аллақачон келган.

Айни пайтда ушбу ҳудуд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тозалаб чиқиндилардан бутунлай тозаланган.

 

 

 

 

 

 


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!