Жиззахга АҚШнинг йирик компания делегацияси келди (Фото)

АҚШнинг кўзга кўринган "Silverleafe Capital Partners" компанияси Президенти Дэн Паттерсон бошчилигидаги делегация Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Ташрифдан мақсад – вилоятнинг агросаноат мажмуига илғор АҚШ технологиялари ва инновацияларини жорий этиш бўйича томонлар ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, шу билан бирга истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар олиб бориш ҳамда томонлар ўртасида Меморандум имзолашдан иборат бўлди.

Делегация вакиллари Мирзачўл, Дўстлик ва Арнасой туманларидаги пахта сақлаш ва тозалаш пунктлари, машина-трактор парклари, ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш мажмуалари ва дала майдонларини бориб кўришди. Мазкур жойларда яратилган инфратузилма, техника ва технологиялар билан танишдилар.

Куннинг иккинчи ярмида делегация вакиллари вилоят ҳокимлигига ташриф буюришди. Учрашувда вилоят ҳокими Э.Салиев, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Худайбердиев, вилоят инвестиция бош бошқармаси бошлиғи Ш.Иномов, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда маҳаллий ташаббускор "BMB Trade Group” МЧЖ кузатув кенгаши раиси Б.Маматқулов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси полимерлар физикаси ва кимё институти директори С.Рашидовалар иштирок этишди.

 

 

Делегация вакилларига вилоят инвестиция бош бошқармаси бошлиғи Ш.Иномов томонидан вилоятнинг инвестиция ва туристик салоҳияти бўйича тақдимоти намойиш этилди.

Учрашув якунларига кўра, Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев ҳамда "Silverleafe Capital Partners" компанияси президенти Дэн Паттерсон ўртасида ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланди.

 Акмал Бинокулов

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига