Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Жиззахлик Зулфия издоши

Cана : 31-03-2018   /   Жиззах янгиликлари, Маданият   /   кўрилди: 197

 

2018 йилда Зулфия номидаги давлат мукофоти
ҳар бир ҳудудда 2 нафардан қизларга бериладиган бўлди. Бу йилги давлат мукофти соҳибаларидан бириИчки ишлар вазирлиги қошидаги Жиззах академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси Азиза Шокировадир.

Азиза фанларни аъло ўзлаштириши билан бирга адабиётнинг шеърият йўналишида ижод қилади. Унинг ижодий ишлари "Жиззах овози”, "Жиззах ҳақиқати”, "Камолот кўзгуси”, "Гулхан” "Адолат ёлқини”, "Ғунча”, "Тонг юулдузи”, "Билағон”, "Келажак бунёдкори” каби вилоят, Республика нашрларида чоп этилиб келинмоқда.

2013 йилда "Ниҳол”, 2017 йилда "Ифтихоримсан, Ватан” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. 2014 йил "Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг вилоят ва Республика босқичи ғолиби бўлганлиги учун диплом ва сертификат билан тақдирланган. 2014 йил "Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг вилоят босқичида "Ниҳол” тўплами учун II даражали диплом билан тақдирланган. 2015 йил "Зулфияхоним таваллудининг 100 йиллиги” муносабати билан ўтказилган тадбирда адабиёт йўналиши бўйича "Зулфияхонимқизи” дипломи билан тақдирланган. 2015 йил умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган "Жаҳолатга қарши маърифат” кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритганлиги учун вилоят Халқ таълими бошқармаси, Республика босқичида "Шеър” йўналиши бўйича фаол иштирок этганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.

2016 йил "12 йиллик мажбурий таълим-менинг саодатим учун” шиори остида ўтказилган "Маҳалланинг ораста қизлари” Республика анжуманида фаол иштироки учун Ўзбекистон Хотин-қизларқўмитаси ҳамда "Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви томонидан сертификат билан тақдирланган.

2017 йил Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази томонидан ўтказилган "Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг Республика босқичида фаол иштирок этганлиги учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.

Ахборот технологияларидан эркин фойдаланади. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси веб-саҳифасига жойлаштирилган адабиёт намояндалари асарларини қунт билан ўрганиб келмоқда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!