Бахмалда партия ташаббуси билан ободонлаштириш ишлари олиб борилди

ЎзМТДП Бахмал туман кенгаши ташаббуси билан "Оқтош” ҚФЙ ҳудудидаги "Ўрой” қабристонида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

"Аждодлар руҳига эҳтиром” шиори остида бўлиб ўтган ҳашар акциясида партия ходимлари, депутатлар, маҳалла фуқаролари ва фаол ёшлар иштирок этди.

Акция доирасида қабристон ҳудуди бегона ўтлардан тозаланиб, ободонлаштирилди. Дарахтларнинг таги юмшатилиб, оқланди. Бир неча турдан ортиқ гул ва дарахт кўчатлари экилди.

- Баъзи маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотлар, қолаверса маҳаллий аҳолининг лоқайдлиги ва эътиборсизлиги натижасида кўплаб қабристонлар ночор ва ташландиқ аҳволга келиб қолганди. Айрим қабристонлар ҳудудларида қуруқ ўт, барг, шох-шаббалар ёқиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ўстириш, уй ҳайвонларини боқиш, қабристон ерларини ўзбошимчалик билан ўзлаштириш каби диний ва миллий қадриятларга зид ишларга йўл қўйилаётган эди, - дейди ЎзМТДП Бахмал туман Кенгаши раиси Учқун Алматов. - Жойларда йўл қўйилаётган мазкур камчиликларни бартараф этиш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларда муқаддас масканларни сақлаш, қадрлаш, аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш туйғуларини шакллантириш, шунингдек, ватандошларимизни юртимиздаги қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни обод қилишдек эзгу ишларга фаол жалб этиш, бу борадаги маънавий-маърифий тарғибот ишларини янада кучайтириш давр тақозосидир. Айнан шу мақсадда муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида қабул қиланаётган Ҳукумат қарорлари бу борада йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш йўлидаги "илдам қадам” бўлмоқда десак муболаға бўлмайди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш, бажарилган ишларни назорат қилиш ва ҳисоботларни тақдим этишга доир чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Ободонлаштириш ишлари ва хайрия ҳашарларига эса аҳолини фаол жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, реконструкция қилиш ва таъмирлаш талаб этиладиган эски масжидлар рўйхати шакллантирилиб, улар Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди ҳамда ҳомийлар ҳисобидан 2018-2019 йиллар давомида реконструкция қилинади ва таъмирланади. Эндиликда, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишлари учун маҳаллий бюджетларга 3 млрд сўмдан маблағ ажратилади.

Бир сўз билан айтганда эса, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш, бу масканларда халқимизнинг зиёрат қилиши, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқади.

 

Улуғбек Мустафаев,
ЎзМТДП Жиззах вилоят

кенгаши Матбуот котиби

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига