Жиззахда боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантиришнинг имконияти ва истиқболлари

Жиззах аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, истеъмолчилар талабини республикада етиштирилаётган мева, резавор мевалар ва узум маҳсулотлари ҳисобига тўла қондириш хамда хорижда солоҳиятини ошириш экспорт масалаларига алоҳида эьтибор қаратилмоқда.

Жиззах вилояти ўзига ҳос тупрок иқлим шароитига эга бўлиб, мева етиштириш бўйича маълум тажрибага эга. Вилоятнинг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Ш.Рашидов, Янгиобод ва Фориш туманларида олма, нок, бодом, гилос, олхўри, ўрик, ёнғоқ ва узумнинг кўп навлари ўстирилиб, улардан юқори хосил олиб келинган. Айниқса Бахмал олмаси ва Фориш туманида етиштириладиган узум республикамизнинг барчага вилоятларига маълум.

Маълумки,қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чикаришда нав асосий манба ҳисобланади. Янги боғлар-токзорлар барпо этишда албатта навга алохида эътибор бериб бориш, вақти-вақти билан мева ва узум навларини янгилаб туриш зарур. Жиззах вилоятида 13840 гектар боғлар мавжуд бўлиб, интенсив боғлар 1442 гектар шундан томчилатиб суғориш 300 гектар, вилоят бўйича токзорлар 5385 гектар шундан 3614 гектар ҳосилли,1771 гектар ёш токзорларни ташкил этади.

Жиззах вилоятида боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантиришда катта имкониятлар мавжуд бўлиб, вилоятимизнинг тоғ ва тоғ олди худудлари Бахмал, Зомин, Ғаллаорол, Янгиобод ва Ш.Рашидов туманларида серхосил истиқболли янги навларни кўплаб экиб, янги боғ-роғлар барпо этиш учун барча имкониятлар етарли. Ушбу ҳудудларда етиштирилган мевалар нафакат республикамизда, балки хориж давлатларида, хатто жаҳон бозорларида ҳам нуфузли ўринни эгаллаши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси топшириғини бажариш учун Академик Махмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Жиззах илмий-тажриба станциясида маҳаллий ва четдан олиб келинган ўрикнинг Мароқанд, Гулистон ва Наврўз навлари ўрганилиб, вилоятнинг чўл минтақалари учун истиқболли деб топилди. Аммо юқорида номлари зикр этилган ўрик навларини келгусида кўпайтириш, уларнинг кўчатлари камлиги, нав тозалигини сақлаб ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун оналик боғларнинг етишмаслиги асосий долзарб муаммо бўлиб келмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон РеспубликасиҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази, Академик Махмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Жиззах илмий тажриба станцияси томонидан 2018-2019 йилларга мўлжалланган "Ўрикнинг истиқболли Мароқанд, Гулистон ва Наврўз навларининг она боғларини барпо қилиш ва кўчатини кўпайтириш ҳамда ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш” лойихаси тақдим этилди. Ушбу лойиха Академик махмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг комиссия аъзолари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, муваффақиятли деб топилди.

Лойиҳа бўйича 2018 йилда Жиззах илмий тажриба станциясида кўчатчилик тажриба майдонларида истиқболли ҳар бир навидан 0.50 га атрофида оналик боғлар ташкил этилиши режалаштирилди. Бу майдонларда ушбу истиқболли навларни алоҳида-алоҳида экиб, нав тозалигини сақлаш бўйича кенг кўламдаги илмий кузатув ишлари олиб борилади.

Лойиҳани амалга оширишда Жиззах илмий тажриба станциясида юқори малакали мутахассислар, техник ходимлар ва дала тажрибаларини бажариш, агротехник тадбирларни амлага ошириш учун асбоб-ускуналар, минерал ўғитлар, турли кимёвий воситалар ҳамда етарли даражада ер майдони ва зарур бўлган материаллар мавжуд.

Ҳозирги вақтда истеъмолчиларнинг ўрик мевасига бўлган талаби йилдан-йилга ошиб бораётганлигини эътиборга олиб, ўрикнинг истиқболли навларини пайванд қилиш орқали кўчатларни кўпайтириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш лойиханинг асосий мақсади ҳисобланади.

2018-2019 йилларда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган лойиха асосида республикада ўрик боғлари майдонининг янги боғлари барпо қилинади ҳамда чет элдан импорт қилинаётган кўчатлар йилдан-йилга камайишига олиб келади.

 

Академик М. Мирзаев номли

боғдорчилик, узумчилик ва виночилик

илмий-тадқиқот институти

Жиззах илмий-тажриба станцияси

х/б бошлиғи Ў.Исмоилова

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 02 04 2018 йил
0
107

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига