Жиззахнинг туризм имкониятлари (1-қисм)

Мамлакатимиз туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга бўлса-да, узоқйиллар давомида бу имкониятдан тўлиқ ва самарали фойдаланилмади, соҳа ривожи учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароит яратилмади.

Муҳтарам Президентимизнинг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, сайёҳлик мамлакатимиз иқтисодиётининг стра-тегик тармоғи сифатида белгиланди.

2018 йил февраль ойининг ўзида Президентимизнинг шу соҳага доир 4 та, март ойида эса 3 та муҳим ҳужжатиқабул қилиндики, бу мамлакатимизда сайёҳлик соҳаси ривожига юксак эътибор қаратилаётганидан далолат. Ушбу ҳужжатлар асосида соҳада йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиш ҳамда туризм салоҳиятини ошириш бў-йича устувор вазифалар белгиланди, ички туризмни янада ривожлантиришга оид кўплаб имтиёзлар берилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва минтақавий тузилмаларининг штат бирликлари оширилгани, ҳудудларда туризм департамент ва бошқармалари, ҳоким ўринбосарлари лавозимлари ташкил этилгани мазкур соҳадаги ижро имкониятларини кенгайтирди.

Жорий йилнинг 10 февралидан бошлаб Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Малайзия, Индонезия, Туркия ва Исроилдан келаётган туристларга мамлакатимизда 30 кунгача визасиз бўлишга рухсат берилди. Бундан ташқари 39 мамлакат фуқароларига виза бериш тартиби соддалаштирилди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан туризмни ривожланти-ришга қаратилган Фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш борасида Жиззах вилоятида кенг имкониятлар мавжуд. Жумладан, Жиззахнинг мамлакати-миз вилоятлари орасида, марказда жойлашганлиги, яъни шарқда Сирдарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятлари, ғарб ва шимоли-ғарбда Самар-қанд, Бухоро ва Навоий, жанубда Қашқадарё ва Сурхондарё, шимолда Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикалари жой-лашганлиги муҳим аҳамиятга эга. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Қаш-қадарё, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларининг мамлакатимиз бўйлаб ва пойтахт билан боғланиш ҳаракати фақат Жиззах ҳудудлари орқали ўтади. Вилоятдан тўғридан-тўғри Қозоғистон ва Тожикистон Республикаларига чиқиш имконияти бор. Бундай қулай имконият-дан халқаро туристлар фойда-ланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг ўз ҳудудидаги вилоятлари ва кўпгина хорижий давлатлар билан темир йўл транспорти алоқалари бизнинг вилоятимиздан ўтади. Бу вилоятда хорижий ва ички туризмни ривожлантиришнинг энг қулай ва арзон имкониятларидан бири ҳисобланади.

Шу боис вилоятда туризмни ривожлантириш мақсадида соҳани тизимлаштириш, яъни ҳар бир тумандан мутасадди вакил тайинлаш, ички туризмга алоҳида эътибор қаратиш, табиий масканлар ва тоғ ҳудудларида кластерлар ишлаб чиқиш учун таклифлар бериш, туризм фонди ташкил этиш, йўл бўйи инфратузилмаларининг санитария-гигиеник ҳолатларини яхшилаш, вилоят ҳудудидаги табиий масканларни хатловдан ўтказиш ва уларни келгусида рекреацион ҳудудларга айлан-тириш юзасидан қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 майда "2017-2019 йилларда Жиззах вилоятининг туризм салоҳияти-ни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари"дастури ишлаб чиқилган бўлиб, у 48 та лойиҳани қамраб олган. Бугунга қадар 65,3 млрд. сўм маблағ сарф қи-линганҳолда 22 та лойиҳа амалга оширилди. Ишга туширилган туристик масканларда сайёҳларнинг дам олишлари учун 552 та жой ҳамда 220 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан, Зомин тумани Қў-риқ қишлоғида 250 ўринли "Азим-Зомин шифо" ва Бахмал тумани Кўкжар қишлоғида 100 ўринли сиҳатгоҳ, Жиззах шаҳри, Зомин, Дўстлик туманларида замонавий меҳмонхоналар, Фориш тумани Айдар-Арнасой кўллар тизими қирғоқларида 3 та кемпинг ва ўтов лагерлар мажмуаси ҳамда тоғли туманлар ҳудудларида 10 дан зиёд уй меҳмонхоналари қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди.

Дастурда экотуристик манзиллар ва уларга олиб борувчи йўлларни жорий ва капитал таъмирлаш 2018 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, бунда туристик манзиллар, зиёратгоҳ ва экотуристик объектларга рус, инглиз ва ўзбек тилларида йўл кўрсаткичлар ҳамда маълумотлар қайд этилган махсус паннолар ўрнатиш ҳамда қарийб 180,3 км. йўлларни жорий ва капитал таъмирлаш ва йўл бўйи инфратузилмаларининг санитар-гигиеник ҳолатини яхшилаш белгиланган. Жорий йилда умумий қиймати 85,1 млрд. cўмликдан ортиқ жами 26 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, унинг ҳаётга татбиқ этилиши натижа-сида 300 га яқин ишчи ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманларида АҚШ ва Россия Федерацияси инвесторларининг вакиллари билан бирга умумий қиймати 220,0 млрд. сўмдан ортиқ (27,0 млн. доллар атрофида) бўлган туристик мажмуаларни яратиш лойиҳаси ўрганилмоқда. Ғаллаорол тумани ҳокимлиги томонидан ажратилган 500 гектар ер майдонида "Барқарор ривожланиш" МЧЖ АҚШ томони билан ҳамкорликда қиймати 35,0 млрд.сўм бўлган туристик инфратузилмалар (мотель, ресторан, автотураргоҳ, хизмат кўрсатиш шохобчалари, экобоғ) мажмуасини барпо этиши режалаштирилган. Шароф Рашидов туманида эса 20 гектар ажратилган ер майдонига М-39 халқаро автомагистраль йўли бўйида "Агросити" туристик инфрату-зилмасини яратиш, унда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиш-тириш, уларни кичик цехларда қайта ишлаш технологияларини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Ушбу мажмуада лойиҳа қиймати 165,0 млрд. сўмни ташкил этув-чи турли анжуман ва фестиваллар ўтказишга мўлжалланган махсус зал қурилиши белгиланган.

"Дурдона Элёр" МЧЖ (Россия Федерацияси) томонидан Соҳибқирон Амир Темур тарихи билан боғлиқ ҳудуд ҳисобланган Хонимқўрғон тарихий масканидаги археологик ёдгорликлар қисман қайта тикланиб, ушбу ҳудудни Темурийлар даврига мос (айнан Сароймулкхоним ҳаётини акс эттирувчи) равишда дам олиш жойлари, работлар, бассейн, мотель ва болалар ўйингоҳлари ташкил этиш режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 20,0 млрд. сўмни ташкил этади.

2017-2019 йилларда амалга ошиши кўзда тутилган ҳамда 2021 йилга қадар бу каби истиқболли лойиҳаларнинг кўпайиши вилоятнинг чекка тоғли туманларида 300 га яқин, туристик манзилларда қўшимча 2000 та янги иш жойлари ташкил этилиши, 2021 йилга келиб хориждан ташриф буюрувчи сайёҳлар сони 20 000, маҳаллий сайёҳлар сони 100 000 нафардан ортишини таъминлайди.

Эргаш САЛИЕВ,

вилоят ҳокими, халқдепутатлари

вилоят Кенгаши раиси


 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига