ЯШИЛ ДОРИХОНА

ИСМАЛОҚ. Исмалоқ барглари ва нозик поясидан шўрва, сомса ва кўк чучвара тайёрлашда ишлатилади. Халқ табобатида исмалоқдан пешоб ҳайдовчи дори сифатида фойдаланилган.

Исмалоқни қайнатиб асал билан қориштириб яланса юрак санчиғини қолдиради, қон босимини пасайтиради, ични юмшатади. Исмалоқ қандли диабетга фойда қилади, таркибида оқсил моддаси ошқозон ости безларининг фаолиятини яхшилайди.

КЎК ПИЁЗ. Кўк пиёз ҳазми таом бўлиб сарёғ овқатларга қўшилганда кўнгилни айнитмайди. Бу неъматнинг таркибида А, В1, В2, С дармондорилари, ифори мой, фитонцидлар кўп. 1боғ кўк пиёзни 1 коса қатиққа қориштириб учга бўлиб истеъмол қилиганда қандли диабетга даволик қилади. Халқ табобатида кўк пиёздан асабларга ором берувчи, қон босимини пасайтирувчи омил сифатида фойдаланилган. Тўғралмаган кўк пиёздан 10-12 дона овқатдан олдин ҳам, кейин ҳам сузма билан ейилса қандли диабетда инсулин кучини беради. Талоқ оғриса ёки киши сариқ касалига чалиниб қолганда узум сиркаси шимдирилган кўк пиёз берганлар, шу муолажа ошқозонда овқат ҳазмланмай қолиб, кўнгил ҳеч нарса тусамай қолганда ҳам қўлланилган.

САЛАТ. Бу ошкўкдан кўк пиёз, редиска билан бирга майда тўғраб қаймоққа қориб хушхўр салат тайёрланади. Салат таркибида В, В2, РР, Е ва С дармондорилар, каротин, калий, калъций, фосфор ва темир каби маъдан тузлари мавжуд. Салатнинг шифолиги шундаки, у жигар ва талоқдаги тиқимларни очади, пешоб ҳайдайди, овқат ҳазмини тезлаштиради, ични юриштиради. Эмизикли оналар сутини кўпайтиради. Уйқусизликда салат баргларидан сиқиб олинган сел пешонага суртилса ором бағишлайди.

 

Ўғилой Исмоилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 03 04 2018 йил
0
173

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига