Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахнинг туризм имкониятлари (2-қисм)

Жиззахнинг туризм имкониятлари (2-қисм)

Cана : 04-04-2018   /   Жиззах янгиликлари, Туризм   /   кўрилди: 437

 

Жиззах вилоятида туризмнинг экотуризм, агротуризм, этнографик туризм, қишлоқ туризми, овчилик-балиқчилик, спорт-соғломлаштириш туризми ва гастрономик туризм каби йуналишларини ривожлантириш орқали узоқ тоғли ҳудудлардаги қишлоқлар аҳолисини иш билан таъминлаш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш ва табиатни асраш борасида катта кўлам-даги ишларни амалга ошириш имконияти яратилади.

 

Яъни, экотуристик объектлар ва манзилларнинг қишлоқлар ҳудудида ёки яқинида жойлашганлиги сайёҳларнинг айнан қишлоқ аҳолиси билан мулоқотда бўлишлари ва уларнинг кундалик турмуш тарзи, урф-одат ва маросимларини кузатишлари, ўзлари ҳам иштирок этишига имкон беради. Ўз навбатида маҳаллий аҳолининг сайёҳларга сервис хизмати кўрсатиши, яшаш учун уйларидан бошпана бериши, улов билан таъминлаши орқали оилалари учун қўшимча даромад олиб кириш имконини яратади. Бу вилоятга қўшимча инвестиция киритиш демакдир.

Вилоят тарихий-археологик манзилларга бой, улардан 372 таси маданий мерос объектлари давлат муҳофазасига олинган. Шундан 42 таси тарихий обида ва зиёратгоҳ, 267 таси археологик ёдгорлик, 63 таси монументал ёдгорликлардир. Бундан ташқари Нурота ва Зомин Давлат қўриқхоналари, Зомин Миллий халқбоғи, Айдар-Арнасой кўллар тизими, 9 та ўрмон хўжалиги ва Қизилқум чўл ҳудудлари жойлашган. Вилоят Тошкент вилоятига нисбатан 2 баравар кўп ўрмон ерларига эга. Агар Тошкент вилоятида ўрмон-лар қарийб 35 минг гектар бўлса, Жиззах вилоятида бу кўрсаткич 72 минг гектарни ташкил қилади. 200 дан зиёд экотуристик объектлар, 50 дан зиёд ноёб ҳайвон ва қуш турлари, 1000 дан зиёд ўсимлик турлари мавжуд.

Вилоятимизда бир вақтнинг ўзида тўрт фаслни кўриш мумкин. Туркистон тоғ тизмаси чўққиларида доимий қорлик ва музликлар, тоғён бағрида мўътадил баҳор ҳавоси, Қизилқум чўлидан ёзнинг иссиқ нафаси уфуриб туради. Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Мирзачўл, Фориш, Янгиобод, Шароф Рашидов туманлари ва Жиззах шаҳри тарихий — табиий масканларга бой бўлиб, бу ерда ўзининг этнографияси ва бир-бирини такрорламайдиган урф-одат ва анъаналарига эга маҳаллий халқлар яшайди.

Ҳозирги кунда вилоятда 14 та меҳмонхона, 2 та мотель, 9 та уй меҳмонхона, 7 та сиҳатгоҳ, 20 та кемпинглар мажмуаси ва 2 та ўтов лагерлар мавжуд. Улар 2016 йилда 4119 нафар хорижий ва 28 мингдан зиёд маҳал-лий сайёҳларга хизмат қилган. 2017 йилда ташриф буюрувчи хорижий сайёҳлар сони 5,5 мингдан, маҳаллий сайёҳлар сони эса 35 мингдан зиёдни ташкил этган.

Жиззах вилоятининг туристик салоҳияти юқорилигига қарамасдан ҳозирда бу имкониятдан тўла-тўкис фойдаланилмаяпти. Бунга сабаб туристик манзилларнинг бир-биридан узоқлиги, ушбу манзилларда йўлларнинг талаб даражасида эмаслиги, телефон, интернет, электр каби коммуникация тизимлари ҳамда транспорт қатнови, тарғибот-ташвиқот ишлари билан боғлиқ муаммолар, шунингдек, соҳадаги малакали мутахассисларнинг етишмаслигини ҳам кўрсатиб ўтиш мумкин. Соҳа тарақ-қиётида чуқур билим ва кўникмага эга мутахассислар гуруҳини шакллантириш, барча туманларда, айниқса, туристик салоҳияти юқори бўлган ҳудудларга мутахассис кадрларни жалб этиб, ҳар бир туман доирасида аниқлойиҳа ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш лозим.

Эргаш САЛИЕВ,

вилоят ҳокими, халқ депутатлари

вилоят Кенгаши раиси

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!