ВИТАМИНЛАРНИНГ ИНСОН САЛОМАТЛИГИГА ТАЪСИРИ

Витаминлар – инсон саломатлигини мустаҳкамловчи муҳим манбаа саналади. Дарвоқе, инсон саломатлиги учун витаминларнинг аҳамияти беқиёсдир. Танада қайси витамин етишмаса қандай касаллик келиб чиқиши кўпчиликни қизиқтиради.

 

Агар инсон организмида В1 витамини етишмаса бўй ўсмаслиги, меъда-ичак шираси танқислиги рўй бериши оқибатида сержаҳл, асабий бўлиши, уйқуси бузилиб, оёқлари шол бўлиб қолиши эҳтимоли яқин.

Бундай касалликларнинг олдини олиш учун доимо кўк нўхат, ловия, пиёз, шовул, отқулоқ, салат карам, қалампир, ерёнғоқларни тановвул қилиб туриш лозим.

В2 витаминимоддалар алмашинувини фаоллаштиради, марказий асаб тизимини, қон томирлари, жигар фаолиятини тартибга солади.

Бу витамин карам, петрушка, булғор яшил қалампири, кўк нўхат, ловия, пиёз, помидор, хрен (илдизи), маржумак – (гречиха) таркибида бўлади.

Пантатенат кислота В3 витаминида кўп бўлиб, эндокрин ва асаб тизимини нормал ишлаши учун энг зарур бирикмадир. У асосан кўк нўхат, гулкарам, карафс – селъдерей, пастерник илдиз пояси, қора смородина, малина ҳамда айрим сабзавот, зиравор ўсимликлар таркибида кўп учрайди.

В6 витаминибиокатализатор вазифасини бажариб, у одам организмида етишмаса асаб тизимлари ишдан чиқади. Нўхат, пиёз, саримсоқ, аччиқ ва чучук гаримдори, карам, петрушка илдиз пояси, смородина, олма ва олхўри таркибида бўлади.

В9 витаминикамқонлик, нур касалини даволовчи воситадир. Петрушка, ловия, кўк нўхат, пиёз, карам, селъдерей-карафс, қулупнай, малина, олча, смородина таркибида кўпроқ учрайди.

С витаминиорганизмнинг юқумли касалликларга чидамлилигини оширади, жигарни даволашда қўл келади, заҳарларга қаршилик кўрсатиш фаолиятини кучайтиради.

Моддалар алмашинувини фаоллаштирувчи С витамини етишмаса, киши меҳнат қобилияти сусаяди, тез чарчайди, юқумли касалликларга мойиллиги кучаяди, қон томирлари мўрт бўлиб, тишлари аста-секин туша бошлайди.

С витамини сабзавот ва меваларда, зиравор ўсимликларда, айниқса, наъматак, қора смородина, булғор қалампири, газанда, петрушка, пиёз, карам, исмалоқ таркибида учрайди.

Академик М. Мирзаев номли

боғдорчилик, узумчилик ва виночилик

илмий-тадқиқот институти

Жиззах илмий-тажриба станцияси

лабарант Ў.Исмоилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига