Ички туризм: вилоят солиқчилари Бухоро-Хоразм-Қорақалпоғистон бўйлаб саёҳат уюштирдилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги  "ички туризмни ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарорида фуқароларни мамлакатимиз маданий-тарихий мероси ва табиий бойликлари билан таништириш, қисқа қилиб айтганда, уларнинг оила бюджетидан юртимиз бўйлаб саёҳатга маблағ ажратиш даражасига  етишини таъминлаш мақсад қилинган. Бу мақсадда "2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида  қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини белгилаш қв дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент Фармони  ҳам фуқароларга оилавий туризмни режалаштиришга имкон яратади.

Туризмни ривожлантириш  давлат қўмитасининг  вилоят вакиллиги  томонидан "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида  Жиззах – Қорақалпоғистон йўналишидаги саёҳат амалга оширилди. Жиззах вилояти давлат солиқ органлари ходимлари уч кеча тўрт кундузлик ушбу саёҳат давомида  вилоятимиз марказидан  йўлга чиқиб 2500 км. масофани босиб ўтдилар.  Тўлов ичига транспорт, нонушта, меҳмонхона, гид, концерт дастурлари ва ичимлик суви билан таъминлаш назарда тутилган. Бухоро, Хива, Нукус шаҳарларидаги  тарихий обидаларни  томоша қилиш билан бирга Нукусдаги муҳташам И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейига ташриф уюштирилди. Уч қаватли бу музей экспонатларга бой , ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг  бой адабиёт ва  маданият ёдгорликлари билан таништирувчи маънавият маскани ҳисобланади.

 

 - Мазкур лойиҳа  февраль – март  ойларида  ойларига мўлжалланган бўлиб, вилоят давлат солиқ органлари ходимларининг мамлакатимизнинг бой тарихга эга вилоятлари билан танишиш имконини берди, - дейди вилоят ДСБ бош мутахассиси Гулмира Ҳакимова.  – Айниқса Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий мажмуаси бизда катта таассурот қолдирди. Гўёки ўша даврга мос холда сақлаб қолинган мажмуа кишида эртаклар оламига тушиб қолгандек таассурот қолдиради.

Бир сўз билан айтганда мамлакатимиз бўйлаб уюштирилаётган бу каби саёҳатлар ички туризм имкониятларимизни ривожлантириш омили бўлиши кутилмоқда.

Ҳакимжон Фозилов -
Жиззах вилоят ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига