ВАҚТ

Энг бебеҳо бойлик, "одил ҳакам" дея таърифланадиган вақт ҳақида донишмандлар кўплаб пурмаъно фикрлар билдиришган.

Жумладан, файласуф Сенека ўзининг "Луцилийга хатлар" асарининг биринчи номасида ёзади: "Шундай қила қол, азизим Луцилий! Ўзингни ўзинг учун сақла, шу пайтгача сендан тортиб олинаётган ёки ўғирланаётган, беҳуда кетаётган вақтингни бундан буён асра ва жамлаб ол. Менинг ёзаётганим ҳақ эканига ўзингда ишонч ҳосил қил: вақтимизнинг бир қисмини куч билан тортиб олишади, бир қисмини ўмаришади, бир қисми дангасалигимиз боис бекорга оқиб кетади.

Ўзимизнинг эҳтиётсизлигимиз туфайли йўқотишларимиз ҳаммасидан ҳам кўра шармандалидир. Диққат билан назар сол: ахир ҳаётимизнинг каттагина қисмини аҳмоқона ишларга сафлаймиз, бекорчиликда ўтадиган вақтимиз ҳам оз эмас, қолаверса, обдон қарасак, вақтимизнинг ҳаммасини қилишимиз керак бўлган ишларга эмас, бошқа нарсаларга ажратамиз.

Азизим Луцилий, худди мен ёзганимдай қил: бирор соатингни ҳам қўлдан бой берма. Бугунги кунингни қўлингда тутиб туролсанг-эртанги кунингга камроқ асир бўласан...

Луцилий, бизнинг ҳамма нарсамиз аслида бизники эмас, бизга бегона, фақатгина вақтимиз бизга тегишли. Табиат бизга фақат мана шу қўлимиздан сирғалиб чиқиб кетаётган ва шовиллаб оқиб бораётган вақтнигина берган, аммо уни ҳам биздан ким истаса тортиб олади. Бандалар гумроҳдирлар: қандайдир бўлмағур, архзон ва ўрни осон тўлиб кетадиган нарсани олган-берганлари учун ҳисоб-китоб қиладилар; аммо вақтингни олганликлари учун ўзларини қарздор деб билмайдилар, ҳолбуки энг миннатдор банда ҳам вақтни бизга қайтариб беролмайди...".

"Тез ва секин" ўтувчи вақтлар

Вақт ҳақидаги дастлабки тасаввур ва тушунчалар уни идрок этишга асосланган. Реал вақтни муайян субъектлар томонидан идрок этишга, шубҳасиз, ана шу субъектнинг руҳий ҳолати ҳам ўз таъсирини ўтказади. Масалан: айни саратон кезлари бепоён саҳрода кичик бир автобус кетиб боряпти. Икки шаҳар оралиғидаги 200 км.лик йўлни босиб ўтиш керак бўлган бу автобуснинг салони сунъий равишда совитилган. Икки йўловчи шундай шароитда берилиб шахмат ўйнаб кетаяпти. Ҳайдовчи хонасида эса ҳеч қандай мослама йўқ. Саҳронинг бефайз манзараси ва жазирама иссиқ кишини толиқтиради. Қизиган темир ва резина ҳиди, бензинники билан аралиш димоққа урилиб, кўнгилни беҳузур қилади. Ҳайдовчининг бутун вужудидан тер қуйилади, гўё ҳаво етишмаётгандек. Ниҳоят, манзилга етиб боришди. Кутиб олувчилар:

- Саҳродан қийналмай ўтиб олдингизми? - деб сўрашди.

- Шунда шахмат ўйнаб келганлар:

- Атиги бир соатга етар етмас йўл экан, - деб жавоб беришди.

- Ҳайдовчи эса:

- Қанақа бир соат, 3 соатдан кам юрмадик. - деди ҳовурини босолмай.

Кўриниб турибдики, аслида икки соатлик муддат баъзиларга бир соат, бошқаларга эса уч соатдек туюлиши мумкин. Бундай ҳолат ҳаммага ҳам таниш. Наҳотки, вақт ҳар кимга ҳар хил давомийликда таъсир этса? Юқоридаги ҳодиса, яъни ҳайдовчи ва йўловчилар фикридаги қарама-қаршилик вақтнинг субъектив характерга эгалигидан, субъектив нисбийликдан келиб чиқади. Жазирама иссиқдаги йўл азоблари, бефайз манзара ва диққатнинг таранглигидан толиққан ҳайдовчи учун ҳар бир дақиқа ўта қийинчилик билан ўтган, шу сабаб унинг наздида икки соатлик муддат уч соатдек туюлган. Йўловчилар эса махсус жиҳозланган салқин хонада шахматга астойдил берилиб кетганидан вақтнинг ўтганини сезмай қолишган. Шу сабаб улар саҳрони гўё бир соат ичида босиб ўтгандек.

Дунёда кўзга кўринмас, ғоят сирли, бебаҳо неъмат борки, бу, шубҳасиз, вақт. Инсон табиати жуда қизиқ, бирор бир нарсани йўқотиб ёки олдириб қўйса қайғу чекади. Лекин энг қимматли, на топиб, на орқага қайтариб бўлмайдиган бебаҳо нарса-вақтини йўқотса парвойига ҳам келтирмайди. Фалакнинг гардиши-тарих чархи мудом айланиб турар экан, одамдаги ҳеч қандай куч-қудрат вақтни тўхтата олмайди. Шундай экан олтинданда бебаҳо бўлган вақтимизнинг ҳар бир сониясини қадрига етайлик. Аҳир халқимиз бежизга айтишмаган "Вақтдан ютдинг – бахтдан ютдинг”...

 

Ўғилой Исмоилова

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига